DataLife Engine / ТУМАН ҲОКИМИ СЕВАРА ЙЎЛДОШЕВАНИНГ ФАРЗАНДИГА ЯНГИ КОЛЯСКА СОВҒА ҚИЛДИ

ТУМАН ҲОКИМИ СЕВАРА ЙЎЛДОШЕВАНИНГ ФАРЗАНДИГА ЯНГИ КОЛЯСКА СОВҒА ҚИЛДИ

Туманимизда ҳоким Шавкат Яхшибаев бошчилигида аҳоли муаммолари ўрганилиб, ижобий ҳал қилиш ишлари давом этмоқда. Бугун 17.09.2021йил куни «Қалажиққалъа» маҳалласида истиқомат қилаётган, ногирон фарзандни тарбиялаётган 1984 йилда туғилган Севара Йўлдошеванинг фарзандига болалар коляскаси олиб берилгани учун муштипар она беҳад хурсанд бўлди.-Мен «Аёллар дафтари»да тураман, битта фарзандим ногирон. Ҳоким оиламизга кўп ёрдам бермоқда, катта қизимнинг даволанишида, уйимни таъмирланишида шахсан ўзлари ёрдам бердилар, бугун юра олмайдиган фарзандимга болалар коляскаси совға қилганларидан кўзимдаги ёшимни тўхтата олмай қувондим. Ҳокимимизга бундай эътибори, ғамхўрлиги учун миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Севара. Ёрдамга муҳтожнинг кўнглини ва дуосини олиш, обод бўлиб бораётган туманимизда ҳеч ким меҳр- мурувватдан четда қолмаслигини таъминлашда бош бўлаётган ҳоким халқ меҳрини қозонмоқда.
17-09-2021, 12:15
Вернуться назад