DataLife Engine / БУГУН 18 СЕНТЯБРЬ - «БУТУНЖАҲОН ТОЗАЛИК КУНИ»

БУГУН 18 СЕНТЯБРЬ - «БУТУНЖАҲОН ТОЗАЛИК КУНИ»

Ҳадисларимизда тозалик бор жойда барака бўлиши, инсоннинг соғлик ва саломатлиги унинг тозалик ва покизаликка бўлган муносабатининг ҳосиласи эканлиги, тоза ва озода уйда, обод юртда файзу- барака, тинчлик ва хотиржамлик бўлиши айтилган. Бу ибораларнинг туб мазмун моҳиятини тушуниб етсангиз жуда катта маънолар борлигига яъна бир бор амин бўласиз. Бизнинг минг йиллик тарихимиздан маълумки аждодларимиз эрта тонгни хонодонларнинг тозалигидан, сарамжон ва саришталигини таъминлашдан бошлаганлар. Ховлилар атрофларини супириб, сарамжон-саришта қилганлар. Шундан сўнг ҳар кунлик фаолиятларини режалаштириб, амалга ошириб келганлар. Бундай покликни таъминлашда миллатимизнинг кўзгуси бўлган мўътабар аёлларимиз ва оналаримиз, опа-сингилларимизнинг меҳнатлари беқиёс бўлиб келган. Бу қадриятларимиз кўп йиллик тарихдан маълумки, аждодлардан авлодларга тарбиявий меърос сифатида ўтиб келмоқда. Бугунги кунга келиб юртимизда ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасидаги ишларини ташкил этиш ҳамда яшаб турган ҳудудимизни кўркам ва обод юртга айлантириш борасида жуда катта амалий ишлар қилинмоқда. Шунингдек экологияни асраш ва атроф муҳитнинг муҳофазаси орқали инсонларни қулай муҳитда яшашини таъминлаш борасида ҳам ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу борда юртимизнинг барча ҳудудларида ҳашарлар ташкил қилиш орқали маҳаллаларни тоза тутиш, ариқ ва зовурларни тозалаш, боғлар яратиш каби эзгу ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Атроф муҳитни ифлосланишини олидни олиш, хонадонлар, маҳаллаларнинг озодалигига эришиш, бунда ҳар бир фуқарони иштирокини таъминлаш, айниқса ёш авлод онгига атроф- муҳит тозалигига ҳурмат кўникмаларини шакиллантириш мақсадида партиямиз «Тозалик йўлида бирлашайлик!» «Ободлик кўнгилдан бошланади» каби кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишлар натижасида халқимизда, айниқса ёшларимизда она юртимизни тозалигини доимий сақлашга бўлган дахлдорлик ҳисси янада ошишига, ўз ташаббуслари билан тозалик лойиҳаларида иштирок этиб боришига, ободлик ғояси остида ёшларни бирлаштириш ва бу орқали уларнинг онги ва қалбида экологик маданиятни янада шакилланишига эришиб келинмоқда.Ушбу лойиҳаларни давомийлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 18 сентябрь куни юртимизда ташкил этиладиган «Бутунжаҳон тозалик куни» ғояси остида республикамиз бўйлаб тозалик лойиҳалари ва худудларни бир мақсад йўлида бирлаштирадиган йирик ижтимоий акциялар ва ҳаракатларни амалга оширишни бошлаб юборди. Ушбу лойиҳалар ва йирик ижтимоий акциялар доирасида ободонлаштириш ва тозолов ишларини амалга ошириш режалаштирилган.Ушбу амалий ишларимизни давомийлигини таъминлаш бугунги кун авлодларининг зиммасидаги муқаддас бурчи эканлигини унутмаслигимиз керакдир. Шу боис биз ҳам тозалик йўлида барчамиз бирлашиб, бир ёқадан бош чиқариб, тозалик кунида ўз хиссамизни қўшишимиз муҳимдир. Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши депутати, спорт мактаби директори Бекназар Тожиев.
18-09-2021, 12:24
Вернуться назад