DataLife Engine / 92- СОН АЙРИМ ФАНЛАР ЧУҚУР ЎРГАТИЛАДИГАН ВА ЧЕТ ТИЛЛАР ЧУҚУР ЎҚИТИЛАДИГАН МАКТАБ ИНТЕРНАТ ФАОЛИЯТИГА НАЗАР...

92- СОН АЙРИМ ФАНЛАР ЧУҚУР ЎРГАТИЛАДИГАН ВА ЧЕТ ТИЛЛАР ЧУҚУР ЎҚИТИЛАДИГАН МАКТАБ ИНТЕРНАТ ФАОЛИЯТИГА НАЗАР...

Юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари йўлида қилинаётган ишлар таҳсинга сазовордир. Айниқса, таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ёшларга муносиб таълим ва тарбия олишларига имконият яратиш алоҳида аҳамият касб этади.Туманимизда ҳам бу борада Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев раҳбарлигида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. Туманимизда ёшларнинг билим олиши ва баркамол бўлиб вояга етиши учун астойдил ҳаракат қилаётганимиз учун 92- сон мактаб- интернат республикамизда топ 10 талик рўйхатига киритилди. Илм даргоҳида ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишиб, мактаб директори билан суҳбатлашди, уларнинг муаммо ва фикрларини тинглади.Бугун туман ҳокими мактаб - интернатдаги дарсдан кейинги жараёнларини кузатди, репититорлар билан суҳбатлашди, ўқувчилар ётоқхонасининг аҳволини, ошхона, ҳожатхоналарни, синф хоналарининг ҳолатини ўрганди. Туман ҳокими ўқувчилар билан самимий мулоқот олиб борди.-Мен туман ҳокимининг мактаб- интернатимизга ташрифларидан жуда хурсандман. Улар туманимиздаги барча мактабларга бориб, ёшлар билан учрашиб, муаммоларини тинглаб, фаолиятлари билан танишиб келмоқдалар. Мен ҳам мактаб - интернатимиз эскилиги, капитал таъмирдан чиқариш зарурлиги ҳақида таклифимни берган эдим. Шавкат Яхшибаев мурожаатимни тезкорликда ҳал қилиш бўйича мактабни ўрганиб, ёшларимиз учун барча имкониятлар яратиб берилишини, фақат биздан талаб 100% ОТМга ўқувчиларимизнинг ўқишга кириши учун яхши билим бериш лозим эканини таъкидлаб айтдилар ва мактабни таъмирлаш ишларига ўзлари бош бўлдилар. Мен бугун чин юрагимдан самимий тарзда туманимиз раҳбарига, боғотлик ёшларнинг отасига ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман. Чунки бизнинг мактаб- интернатимиз ўзимиз кутгандан ҳам чиройли кўриниш касб этиб, икки ой ичида тўлиқ таъмирдан чиқди. Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев жонбозлиги билан таъмир ишлари сифатли қилиб, ўз вақтида тамомланди, -дейди мактаб-интернат директори Санобар Худойназарова. Маълумот ўрнида: 2021 йилда 92- сон мактаб- интернати ўқувчиларининг олий ўқув юртига ўқишга кириш кўрсаткичи 96,5%ни ташкил қилди. Бугунги кунда мактаб-интернат ўқувчилари ОТМларига, Президент мактабига ўқишга кириш мақсадида инглиз тили, математика, физика бўйича чуқур билим олмоқдалар.
18-09-2021, 12:34
Вернуться назад