DataLife Engine / Хоразм вилоятида 1-4 синф ўқувчиларига бепул тушлик бериш йўлга қўйилади

Хоразм вилоятида 1-4 синф ўқувчиларига бепул тушлик бериш йўлга қўйилади

«Нафақат Қорақалпоғистонда, балки Хоразм вилоятида ҳам келгуси йилдан бошлаб 1-4 синф ўқувчиларига бепул тушлик беришни йўлга қўямиз. Биласизларми, бундан болалар кайфияти қанча ўзгаради? Мактабга келиш ҳам бошқача бўлади. Биттагина тухум еб, ширин чой ичиб олган боланинг вужуди тетик бўлади. Биламан, буни амалга ошириш қийин, лекин мен ўз болаларимдан ҳеч нарсани аямайман. Келгуси беш йилда 17 та янги мактаб қурилади, 248 таси реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади. Бунинг ҳисобига, мактаблар юкламаси 30 фоизга камаяди. Ушбу мақсадлар учун, бюджетдан 1,4 триллион сўм ажратилади», деди давлат раҳбари.
22-09-2021, 11:19
Вернуться назад