DataLife Engine / ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Қабулда маҳалла раислари билан биргаликда фуқароларнинг мурожаатлари, муаммо ва таклифларини Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ва ҳоким ўринбосарлари бирма бир тинглашмоқда. Ҳар бир фуқаронинг муаммосининг ечимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қабулда асосан фуқаролар томонидан билдирилган фарзандларининг контракт тўлови, тадбиркорлик учун ер, кредит, ишга жойлашиш, йўл, уй-жой, моддий ёрдам, кадастр масалалари бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди. Бугун қабулда мурожаатлар ижобий ҳал этилиб, муддат талаб қилаётгани қатъий назоратга олинмоқда. Кўплаган мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қабул давомида мурожаатларнинг ижроси юзасидан тегишли ташкилотларга ҳоким Шавкат Яхшибаев томонидан топшириқлар берилди, мурожаати ижобий ечим топаётган фуқаролар туман ҳокимига миннатдорлик билдирдилар.
23-09-2021, 11:21
Вернуться назад