DataLife Engine / ТЎРТИНЧИ_СЕКТОР

ТЎРТИНЧИ_СЕКТОР

Боғот тумани 4- сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи Хушнуд Жуманиёзов ҳар куни эрта тонгдан халқ дардини тинглаш билан иш кунини бошламоқда. Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилаётгани жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Боғот тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари сектор ҳудудидаги «Олтинқум» шаҳарчаси биносида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда ҳаёт синовларидан қийналган, қалбидаги дарду ташвиши билан ташриф буюрган фуқароларнинг мурожаатини тинглади. Мурожаатларнинг аксарияти ижтимоий муаммолар уй-жой, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви ва оқава сув, моддий ёрдам, шунингдек, электр энергияси, газ таъминоти, кредит, бандлик каби масалаларга оид бўлди. Ушбу мурожаатларнинг баъзилари жойида ҳал этилди ва муддат талаб қиладиган муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан тегишли мутасадди ташкилот ва идора раҳбарларига топшириқлар берилди ҳамда мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди. 4- сектор раҳбари Хушнуд Жуманиёзовнинг маҳаллама маҳалла аҳоли орасида юриб ўтказаётган очиқ ва самимий учрашувлари давом этмоқда.
23-09-2021, 11:54
Вернуться назад