DataLife Engine / #ҲОКИМ ВА ДЕПУТАТЛАРНИНГ ОЧИҚ МУЛОҚОТИ

#ҲОКИМ ВА ДЕПУТАТЛАРНИНГ ОЧИҚ МУЛОҚОТИ

Сессияда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Сессия ташкилий масала билан бошланди.Сессияга Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Шавкат Яхшибаев раислик қилди. Сессияда Қаландаров Нурбек Фахриддин ўғли Боғот тумани ҳокими ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.Сессия кун тартибида 5 та масала кўриб чиқилди. Кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини билдирдилар. Сессияда муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.Сессияда давомида ҳоким ва депутатларнинг очиқ мулоқоти янги лойиҳалар пайдо бўлишига, барчани кўпдан буён қийнаб келаётган айрим жиддий савол ҳамда муаммоларнинг ечилишига замин яратди ва баҳс - мунозараларга тўла бўлиб ўтди.
25-09-2021, 12:19
Вернуться назад