DataLife Engine / ХАЛҚ РОЗИЛИГИНИ ОЛИШ - ОЛИЙ САОДАТ

ХАЛҚ РОЗИЛИГИНИ ОЛИШ - ОЛИЙ САОДАТ

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг режали иш олиб бораётгани боис неча йилдан буён тупроқ йўл ҳолатида бўлган ички йўлларга майда тош ташлаб берилаётганидан аҳоли туман раҳбарларига ташаккур билдирмоқдалар.Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев O‘zLiDePнинг Х- съездида «Бугунги кунда давлатимиз инсон учун, халқ учун. Халқ билан бевосита мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, муаммоларини ҳал қилиш бўйича мутлақо янги тизим яратдик», дея таъкидлаб ўтдилар. Бугун туманда халқнинг дарду ташвишларини ўйлаётган ҳоким «Найман» маҳалласи аҳолисининг дардини тинглади. Туман ҳокими «Найман» МФЙга масъуллар билан бориб, маҳаллада пиёда юриб халқнинг яшаш шароитини кўздан кечирди. Ҳоким йўллардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича Боғот ТЙФУК раҳбари билан иш жараёни устида суҳбатлашди ва топшириқлар берди.
25-09-2021, 12:24
Вернуться назад