DataLife Engine / ҚИСҚА МУДДАТДА ШАРТНОМАВИЙ РЕЖА ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРИЛДИ

ҚИСҚА МУДДАТДА ШАРТНОМАВИЙ РЕЖА ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРИЛДИ

Боғот туманидаги Искандар Дўсов ҳудудидаги Йўлдош ака Машарипов раҳбарлик қилиб келаётган «Галди бобо ўғли Йўлдош» фермер хўжалиги эрта баҳорда 34,1 гектар майдонга уруғли чигит қадаб, «Боғот КОБОТЕКС» пахта тўқимачилик кластери билан 143,2 тонна пахта хом -ашёсини етказиб бериш юзасидан шарнома тузган. Фермер хўжалиги 12 кунлик иш кунида биринчилардан бўлиб, ҳақиқатда 154,7 тонна ёки 107,1 фоизга пахта топшириш режасини ортиғи билан бажаришни уддаладилар. Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев фермер раҳбарини ва теримчиларни зафар билан табриклаб қимматбаҳо совғалар берди. Теримчилар туман ҳокимига миннатдорлик билдирдилар, фермер ишчилари учун қўчқорлар сўйилиб ўзбекона сузма паловлар тортилди.
26-09-2021, 11:22
Вернуться назад