DataLife Engine / БОҒЛАР ЮРТИ БОҒОТДА «УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ» БЎЛИБ ЎТДИ

БОҒЛАР ЮРТИ БОҒОТДА «УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ» БЎЛИБ ЎТДИ

Унда «Нурафшон», «Беруний», «Ғалаба», «Янги Қадам» маҳаллаларининг давлат ва жамоат ташкилотлари, АРМ ходимлари, маҳалла фаоллари, турли соҳаларни ривожида меҳнати синган нуронийлар ҳамда ёшлар жам бўлишди. Учрашувни Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев очиб берди ва халқимиз ҳаёти ва турмуш тарзини бутунлай ўзгартириб юборган кўплаб эзгу ишлар, келажакни барпо этишда ёшларнинг ўрни қандай бўлиши кераклиги ҳақида сўзлади. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Хоразм вилояти Кенгаши раиси Д.Ибрагимов, туман бўлими раҳбари Ш.Раззоқов, фахрий отахон Р.Султонов, туман Маънавият бўлими раҳбари С.Ражабов, депутатлар, ёшлар юртимизда яратилаётган имкониятлар ҳақида тўлқинланиб фикр билдиришди.
27-09-2021, 11:39
Вернуться назад