DataLife Engine / ТАЪЛИМГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР КЕЛАЖАККА БЎЛГАН ЭЪТИБОРДИР

ТАЪЛИМГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР КЕЛАЖАККА БЎЛГАН ЭЪТИБОРДИР

Ҳоким таълим-тарбия тизимидаги муаммоларга ечим топиш мақсадида долзарб вазифалар юзасидан мактабларга бориб, мактаб директорлари билан суҳбатлашмоқда. Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев бу йил дастур доирасида таъмирланиб, қўшимча 11та синф хонаси янгидан қурилган 24-сон мактабда бўлиб куз- қиш мавсумига тайёргарлик жараёнини кўздан кечирди. Мактаб директори Гулзебо Рахмоновага мактаб атрофини ободонлаштириш, арча, газон экиш, мактабни энг обод мактабга айлантириш, ўқувчиларнинг ОТМга кириши, фан олимпиадалари ва танловлардаги иштирокида энг фаол бўлган устозларни рағбатлантириш борасида таклифлар билдирди. Туман ҳокимининг мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганиш жараёни давом этмоқда.
28-09-2021, 11:43
Вернуться назад