DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ МТТ ҚУРИЛИШИ ЖАРАЁНИНИ НАЗОРАТ ҚИЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ МТТ ҚУРИЛИШИ ЖАРАЁНИНИ НАЗОРАТ ҚИЛДИ

Боғот туманида ҳам кўркам манзиллардан бирида «Кўнабирлашув» маҳалласида 15-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилиши давом этмоқда.Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев «Кўнабирлашув» маҳалласидаги МТТ қурилишини назорат қилди . Ҳоким ушбу жараёндаги муаммоларни ҳам ўрганиб чиқди.Энг замонавий услубда қурилаётган «Кўнабирлашув» маҳалласидаги МТТ олдин 90 ўринли бўлган, эндиликда 150 ўринли ДМТТ қурилаётганидан аҳоли мамнун. МТТни реконструкция қилиш ишларини «Боғот Конструкцион» МЧЖ олиб бормоқда. Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев МТТ қурилишида сидқидилдан меҳнат қилаётган қурувчилар билан ҳам суҳбатлашди ва уларга яратилаётган шароитлар яхшилаш ҳамда ойлик маошлари юзасидан қурувчи ташкилот раҳбарига топшириқлар берди.
28-09-2021, 12:03
Вернуться назад