DataLife Engine / ФУҚАРОЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ

ФУҚАРОЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни тасдиқланган графикка асосан, «Нурли маскан» маҳалласи биносида Боғот тумани давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи, тўртинчи сектор раҳбари Хушнуд Жуманиёзов томонидан навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда 11 та мурожаатлар келиб тушди, 6та мурожаат шу жойда ўз ечимини топди, 5та мурожаат вақт талаб этаётгани учун масъуллар билан ижроси юзасидан чора - тадбир ишланиб, ижроси назоратга олинди. Фуқароларнинг кўплаб муаммоли масалалари шу ернинг ўзида ечимини топганидан мамнун бўлдилар. Сайёр қабул давомида 4- сектор раҳбари томонидан фуқароларга бугунги кундаги ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида қўшимча маълумотлар ҳам бериб борилмоқда.
28-09-2021, 12:33
Вернуться назад