DataLife Engine / ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚАНДАЙ КЕТЯПТИ?

ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚАНДАЙ КЕТЯПТИ?

Ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида мавсумга тайёргарлик ҳолатларини ўрганиш йўриқномасига асосан ўқув амалий семинарлар ташкил этилмоқда. Семинарлар давомида асосан аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида ўрганишлар олиб борилиб аниқланган камчиликлар жойида бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда. Бугун ФВБ ходимлари томонидан фуқароларга ис гази, газ ҳаво аралашмасининг чақнаши каби нохуш ҳолатларни юзага келтирувчи қўлбола, электр ва газ мосламаларидан фойдаланмаслик кераклиги юзасидан маҳаллаларда фуқароларга тушунтириш тарғибот ишлари мунтазам олиб борилди. Ушбу ҳафта давомида Боғот ФВБ томонидан ижтимоий соҳа объектларида семинарлар ташкил этилди. БОҒОТ ТУМАНИ ФВБ БОШЛИҒИ ЎРИНБОСАРИ ЭЛЁРБЕК РАХИМОВ
1-12-2021, 10:40
Вернуться назад