DataLife Engine / ҲОКИМ ҚАБУЛИ - БУ МУАММОЛАР ВА МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИГА ЙЎЛ

ҲОКИМ ҚАБУЛИ - БУ МУАММОЛАР ВА МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИГА ЙЎЛ

Қабулда туман ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқларни берди. Ҳоким қабулида Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Саъдуллаев қатнашди ва ҳар бир мурожаатни жойида ечимини топиш чораларини кўрдилар. Қабул давомида фуқароларнинг кредит, уй- жой учун ариза бериш, ишсизлик масаласи, суд- ҳуқуқ масалалари, моддий ёрдам масалалари билан боғлиқ муаммолар кўриб чиқилиб, ечимига эътибор қаратилмоқда. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар борасида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Туман ҳокимининг амалий ёрдами натижасида куни кеча Республикада бўлиб ўтган кураш мусобақасида ғолиб бўлган чемпионлар «Спортга алоҳида меҳр билан қараётган ҳокимимизга раҳмат» деб миннатдорлик билдирдилар.
3-11-2021, 10:59
Вернуться назад