DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ҲАМДА МАСЪУЛЛАР ИШТИРОКИДА КООРПЕРАЦИЯ УСУЛИДАГИ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ҲАМДА МАСЪУЛЛАР ИШТИРОКИДА КООРПЕРАЦИЯ УСУЛИДАГИ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Боғот тумани ҳокимлигидакооперацияларни ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда кооперацияларни ташкил этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш юзасидан Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ғ.Сабиров, Хоразм вилояти бирлашган касаба уюшмалари раиси Э.Юсупов, Агросаноат тармоғи касаба уюшмалари вилоят кенгаши раиси Ш.Сафарбаев, туман ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳамда масъул раҳбарлар, ОАВ вакиллари билан кооперацияларни ташкил этиш бўйича Президент топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Кооперация йўналишлари ҳудуднинг ижтимоий- иқтисодий, транспорт ва логистика, энергетика ва коммуникация, иқлим ва географияси, маҳсулотларни сотиш бўйича бозор ва экспорт ҳамда бошқа имкониятларини таҳлил этган ҳолда белгиланиши, лойиҳани амалга оширувчи тадбиркор, ишлаб чиқариладиган маҳсулот тури ва ҳажми, молиявий манбалар, жалб этиладиган хонадонлар сони аниқ қилиб кўрсатилиши, ҳокимнинг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари ва маҳаллалардаги “ҳоким ёрдамчилари” жойларда аҳоли ва ташаббускор тадбиркорлар билан учрашиб, кооперация ташкил этиш бўйича уларнинг таклифларини ўрганиб лойиҳалар тайёрланиши бўйича келишиб олдилар. Лойиҳаларни саралашда унинг масштаби кенг бўлишини, унда камида ҳар бир сектордан 400-500 та хонадон кооперация усулида иш билан таъминланишини инобатга олиш зарурлиги, шу билан бирга, корхона ривожланиб, келажакда кооперация жараёнига 3 – 4 мингта хонадонлар жалб этилиши асосий мезон бўлиши лозимлиги, лойиҳа аниқ иқтисодий асосланган ва ҳаётий бўлиши, ишга тушгандан кейин мустақил фаолият юрита олишини инобатга олиш шартлиги, лойиҳада уни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағ ва унинг манбалари, тадбиркорга ажратиладиган ер, кооперацияга жалб этиладиган маҳаллалар, аниқ қилиб белгилаб олиниши ҳақида келишиб олинди. Ушбу лойиҳалар Боғот туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, аҳолининг доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш борасидаги олиб борилаётган ислоҳотларнинг изчил давоми бўлишига ишонч билдирдилар. Ушбу йўналишда ссудалар, имтиёзли кредитлар берилиши ҳам кўзда тутилган.
4-12-2021, 11:07
Вернуться назад