DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ПРОКУРОРИ АЛИШЕР РУЗМЕТОВ 2- СЕКТОР ҲУДУДИДА ЯШАЁТГАН НОГИРОНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИ ПРОКУРОРИ АЛИШЕР РУЗМЕТОВ 2- СЕКТОР ҲУДУДИДА ЯШАЁТГАН НОГИРОНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

2-сектор штабида штаб аъзолари, маҳалла раислари, психологлар ҳамкорлигида муаммоларга ечим топилмоқда. Туман прокурори «Қипчоқ», «Узумзор», «Боғистон», «Деҳқонобод», «Ўзгариш» маҳаллаларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олиб, рўзғор учун зарур бўладиган бирламчи озиқ- овқат маҳсулотларини етказди.-Мен бугун туман прокурори раҳбарлигида ҳайрия ишларига қатнашаётганимдан жуда хурсандман. Чунки туманимиз прокурори томонидан амалга оширилаётган эзгулик амаллари биз маҳалла раисларига намуна бўлмоқда, - дейди «Узумзор» МФЙ раиси Худоёр Бобониёзов. Дарҳақиқат, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш каби инсоний фазилатларни мустаҳкамлаш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи мазкур тадбирларнинг мунтазам равишда амалга ошириб келинаётганлиги прокурор секторидаги аҳолининг самимий мамнуниятига сабаб бўлмоқда.
17-12-2021, 02:44
Вернуться назад