БОҒОТ ТУМАНИДАГИ ЁШЛАР МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН ЎТКАЗИЛАЁТГАН УЧРАШУВЛАРДА УЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛМОҚДА 5 ТАШАББУС ТУМАНИМИЗ БЎЙЛАБ ҚАНОТ ЁЗМОҚДА
Ўқувчи ёшлар 5 та мухим ташаббус, Ватан меҳри, улуғвор орзулар тўғрисидаги шеърлари билан тадбир учрашувга келган ташкилот раҳбарларини кутиб олдилар. Кичкинтой ўқувчилар тайёрлаган чиройли рақслар эса ҳамманинг қалбида ўзгача завқ уйғотди.Мазкур тадбир муносабати билан 5 ташаббус бўйича ташкил килинган тўгаракларда ўқувчилар ўз кўргазмаларини ҳам намойиш қилдилар.Кўргазма билан яқиндан танишган тадбир иштирокчилари ёш рассомлар ишларига юкори баҳо бердилар.Чиройли табиат манзаралари, гўзал кўринишлар акс этган суратлар ўз ижодкорларининг иктидорларини кўз-кўз қилаётгандек эди гуё."Ёш ижодкорлар" тўгараги аъзолари кўргазмасидан газета-журналларда нашр килинган ушбу мактаб ўкувчиларининг ижод намуналарига кенг ўрин ажратилганлиги кўпчиликнинг эътиборини тортди. Инглиз тили, китобхонлик ,тикувчилик тўгараги аъзолари тайёрлаган кўргазмаларига хам юкори баҳо берилди.11-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг шахмат,теннис, баскетбол, футбол каби спорт турларидан кўпгина мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, юқори ўринларни эгаллаганликларини улар кўргазмасидан жой олган медаль, диплом хамда фахрий ёрлиқларининг анча кўплигининг ўзи исботлаб турибди. Ёшлигидан шеърлар ёзиб келаётган 11-синф битирувчиси Юлдуз Рахимбоеванинг ижодидан намуналар эшитиб, унинг завқу шижоатга тўла шеърларининг шижоати у билан чин дилдан суҳбатлашган меҳмонлар қалбига хам кўчди. Бундай ўқувчиларнинг қалбидаги ғайрату шижоатдан рухланган тадбир иштирокчилари уларга қайта-қайта ютуқ ва муваффақиятлар бардавомлигини тиладилар.5 ташаббус тадбири доирасида ташкил килинган "Рахбар ва ёшлар учрашуви" хам нихоятда қизғин бўлди.Фикр мулоҳазаларга бой бўлган ушбу учрашув чоғида битирувчи синф ўқувчиси Юлдуз Рахимбоева ўз шеърларини китоб шаклида чоп этишга амалий ёрдам беришни сўради ва ижобий жавоб олганидан хурсанд бўлди. Ота- оналар номидан Зуҳра Бобожонова ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқишларини инобатга олган ҳолда маҳалламизда тринажёр зали қуриш таклифини билдирди ва ушбу таклиф юзасидан «Намуна» маҳалласидаги мавжуд имкониятлар билан таништирилиб, муаммога ечим топилди. Ўқувчилар спорт анжомлари йўқлигини айтишди, бу масала юзасидан пул ўтказилганлигини, тез кунларда ҳамма мактабларга спорт анжомлари етказилиши тушунтирилди.Умуман олганда , 11-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган бу тадбир, барча жойлардаги каби 5 ташаббус кенг қанот ёзиб, кўпгина иқтидор ва қобилият эгаларини кашф этаётганлиги, энг муҳими улар дунёқарашида келажакка ишонч билан олға интилиш каби эзгу мақсаднинг мустаҳкамлигидадир. Ёшлар билан учрашувлар тумандаги 4 та секторда ҳам мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
3-03-2020, 05:27
Вернуться назад