DataLife Engine / «НАМУНАЛИ ТОМОРҚАЧИ» КЎКРАК НИШОНЛАРИ МУБОРАК БЎЛСИН!

«НАМУНАЛИ ТОМОРҚАЧИ» КЎКРАК НИШОНЛАРИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугунги кунда Боғот туманидаги маҳаллаларда аҳоли томорқасидан оқилона фойдаланиб, томорқасида ва иссиқхонасида картошка, сабзи, помидор, бодринг ва бошқа полиз экинларини етиштириб , «Қалажиққалъа» маҳалласида барчага намуна бўлаётган хожи ота Нурулла Ўдаков хонадонидаги мўъжазгина томорқани алоҳида айтиш жоиз. Улар ёшларга ўрнак бўлиб, ўз томорқаларини унумли ҳосил олмоқдалар. «Томорқамиз-хазинамиз, даромад манбаимиздир!" шиори остида томорқаларида иссиқхонасидан яхшигина даромад олаётган оилаларнинг мўл ҳосилини кўриб, томорқачиларнинг ҳар бир қарич ерини ҳам экинсиз қолдирмасдан эртанги куни учун озиқ -овқат хавфсизлигини таъминлашга замин яратаётганлигининг гувоҳи бўласиз. Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевсамимий тилаклар айтиб, меҳнатлари муносиб рағбатлантирилган устоз Нурулла хожи Ўдаковга кўкрак нишонини топширди, хожи отанинг «Президентимизга раҳмат!» дея кўзлари қувончдан порлади.
18-12-2021, 02:49
Вернуться назад