DataLife Engine / ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИ МАВСУМГА ШАЙМИ?

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИ МАВСУМГА ШАЙМИ?

Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари учун йил ўн икки ой иш топилади. Бинобарин, қиш фасли ҳам улар учун масъулиятли давр. Яъни, баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга соз ҳолга келтириш ишлари айни ноябрь-декабрь ойларига тўғри келади. Туманимизда 2022 йил баҳорги дала ишларида иштирок этадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишлари қандай кетмоқда? Туман ҳокими томонидан баҳорги дала ишларида қатнашувчи тракторлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларининг белгиланган муддатда ва сифатли амалга оширилиши устидан доимий мониторинг ўрнатилиб, бу борада назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Бунда таъмирлашнинг сифатли бажарилиши билан бирга, механизатор ва усталар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда эҳтиёт қисмлар билан тўлиқ таъминланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хулоса ўрнида, бугунги кунда амалга оширилаётган бу каби ишлардан кўзда тутилган мақсад баҳорги дала ишларида юқори натижадорликка эришишдан иборат. Бу ўз навбатида барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ҳосилдорликни оширишга пухта замин ҳозирлайди.
21-12-2021, 12:51
Вернуться назад