DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДАГИ 3- СОН ИМИ СОБИҚ ЎҚУВЧИСИ «ХОРЕЗМТЕКС» МЧЖ БОШҚАРУВЧИСИ ДЕПУТАТ САРВАР НУРМЕТОВ МАКТАБДОШЛАРИГА КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ БЎЙИЧА ФАБРИКАДА СЕМИНАР- ТРЕНИНГ ЎТКАЗДИ

БОҒОТ ТУМАНИДАГИ 3- СОН ИМИ СОБИҚ ЎҚУВЧИСИ «ХОРЕЗМТЕКС» МЧЖ БОШҚАРУВЧИСИ ДЕПУТАТ САРВАР НУРМЕТОВ МАКТАБДОШЛАРИГА КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ БЎЙИЧА ФАБРИКАДА СЕМИНАР- ТРЕНИНГ ЎТКАЗДИ

Боғот туманидаги 3- сон ИМИ 8-9 синф ўқувчилардан 145 нафари «ХОРАЗМТЕХ» корхонасига ИМИ раҳбари, Боғотлик забардаст устоз, математика илмининг асл билимдони, бутун Республикамизга оддий бир мактабдан юзлаган кучли ва салоҳиятли ёш кадрлар тайёрлаб бера олган устоз Эргаш Худайназаров билан ташрифи давомида замонавий станоклар иш фаолияти ва ишчиларга яратилган шароитлар билан танишдилар. Бу корхонада 3- сон мактаб интернатини битказиб, раҳбарлик лавозимларида ишлаётган 5 нафар собиқ мактаб ўқувчилари ўз устиларида тинимсиз ишлаб, илм олиш орқали катта муваффақиятларга эришганларини ўқувчиларга сўзлаб бердилар. Айниқса, МЧЖ бошқарувчиси Сарвар Нурметов тил билиш, китоб ўқиш орқали ислоҳотларнинг туманимизда ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётгани тўғрисида гапириб берди. Ушбу ишлаб- чиқариш фабрикасига ташриф давомида ўқувчиларнинг қалбида она- ватанига, жонажон тумани ва мактабига, илм-фанга, чет тилларни пухта билишга, касб ўрганишга иштиёқ ва меҳр уйғонди.
22-12-2021, 12:57
Вернуться назад