DataLife Engine / БОҒОТЛИК ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ БИЛАН ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

БОҒОТЛИК ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ БИЛАН ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш, республика, вилоят, туман ва шаҳарларда кўрсатиладиган давлат хизматлари ва манзилли молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларини бевосита маҳалла даражасига тушириш мақсадида ташкил қилинаётган ҳоким ёрдамчиси лавозимига кўрсатилган номзодлар учун ўқув машғулоти давом этмоқда. Ўқув машғулотда ҳоким ёрдамчиларига бир қатор муҳим иқтисодий масалаларни ҳал этишга қаратилган асосий вазифалар ва фаолият йўналишлари мисоллар ёрдамида тушунтирилмоқда. Маълумот ўрнида: жорий йилнинг 20 декабр куни бошланган ўқув машғулотлар 29 декабргача давом этади. Боғот тумани ҳокимлигиахборот хизмати
22-12-2021, 01:13
Вернуться назад