DataLife Engine / ЯНГИ УЙЛАР МУБОРАК, АЗИЗ БОҒОТЛИКЛАР!

ЯНГИ УЙЛАР МУБОРАК, АЗИЗ БОҒОТЛИКЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли топшириқларига асосан мамлакатимизда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб- қувватлаш турар -жой билан таъминлашга оид алоҳида кўрсатмалари асосида, Боғот туманида ижара уйларда истиқомат қилиб келган 5 нафар оилага туман ҳокимлиги томонидан янги, шинам уйлар қуриб берилди. «Ортиқ Отажонов» МФЙда қад кўтарган, барча қулайликларга эга бўлган уйлар эгаларига топширилди. 27 йилдан буён ижарама- ижара яшаб келган, рус аёли Александра Буданова, унинг ўғли П.Буданов, ёлғиз аёл К.Қаландарова, Ш.Болтаева, И.Худашкуровалар давлатимизнинг ғамхўрлиги, эътибори туфайли 5 та оила ўз уйларига эга бўлдилар. Уларнинг кўзларидан беихтиёр қувонч ёшлари томчилаганига гувоҳ бўлдик. «Ҳукуматимизнинг уйга муҳтож оилаларга қаратаётган эътибори туфайли ўз уйимизга эга бўлдик,қувончимни таърифлашга сўзлар ожиз», деб туман ҳокимини қучоқлаб йиғлаётган рус аёлининг сўзлари тадбир қатнашчилари ҳаяжонига сабаб бўлди.
24-12-2021, 10:49
Вернуться назад