DataLife Engine / «КЎНАБИРЛАШУВ» МАҲАЛЛАСИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

«КЎНАБИРЛАШУВ» МАҲАЛЛАСИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Айниқса, маҳалла биноларининг замонавий лойиҳалар асосида барпо этилиб, барча шароитларга эга ҳолатда аҳолига топширилиши МФЙ ходимларининг иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Куни кеча 24.12.2021 йил куни Боғот туманидаги «Кўнабирлашув» маҳалласи биноси битказилиб, маҳалла аҳлига туҳфа қилинди. Бинонинг очилиш маросимида Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Баҳром Қурбонов, ҳоким ўринбосарилари, маҳалла фахрийлари иштирок этдилар. Яна шуниси қувонарлики, Боғот тумани «Маҳалла» фонди томонидан «Кўнабирлашув» маҳалласи ходимларининг ҳар бирига янгидан компьютер жамланмалари ҳам берилди.
25-12-2021, 10:52
Вернуться назад