DataLife Engine / ҲАР ИШДА ИБРАТ МАҲАЛЛА

ҲАР ИШДА ИБРАТ МАҲАЛЛА

Тадбирда Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев, вилоят ҳокими ўринбосари Баҳром Қурбоновлар маҳалла фаоллари билан биргаликда МФЙ биносини халқимиз ихтиёрига топшириб, давлатимизда маҳалла институти фаолиятига қаратилаётган эътибор ҳамда туманимизда бугунги кунда барча маҳаллар ўз биносига эга бўлаётганлиги ҳақида гапириб ўтдилар. Тантанали тадбирда дуога қўл очган хожи оталар, кексалар тинч- осуда кунимизга шукроналар айтиб, аҳолига яратилаётган шароитлар учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Бугунги кунда «Қулонқорабоғ» МФЙда 2706 та аҳоли, 779 та оила, 558 хонадон истиқомат қилмоқда. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Боғот тумани бўлинмаси раҳбари Э.Худайберганов «Қулонқорабоғ» МФЙ ходимларига компьютер ва мебеллар жамланмасини топширди.
25-12-2021, 10:54
Вернуться назад