DataLife Engine / «ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!»

«ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!»

Боғот тумани «Нурли маскан» МФЙда яшовчи 1- гуруҳ ногирони Мансурбек Олланазаров оиласига бориб туман ҳокими Шавкат Яхшибаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги йил табригини ўқиб эшиттирди. Президентимизнинг табриги ва совғаларини олган хонадон эгалари, жажжи болажонлар кўзлари қувончдан порлаб самиий миннатдорлик билдирдилар. Боғот тумани ҳокимлиги томонидан янги йил арафасида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, 1- гуруҳ ногирони Мансурбек Олланазаровнинг уйининг томи шифер қилиб берилди. Янги йилингиз муборак бўлсин!
27-12-2021, 11:37
Вернуться назад