DataLife Engine / Президент табриги ва совғалари ўз эгаларига етказилмоқда

Президент табриги ва совғалари ўз эгаларига етказилмоқда

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев бошчилигидаги масъул ташкилотлар ҳамкорлигида «Нурли маскан» маҳалласида яшовчи фарзандлари 1- гуруҳ ногирони бўлган Саодат Мадаминова ва Нигора Қиличеваларга давлатимиз раҳбарининг янги йил табриги ҳамда байрам совғалари етказиб берилди. Кўзлари шодланиб кулаётган Президент табригидан хурсанд бўлган болажонларнинг кайфияти янада ўзгача бўлди. Ногирон фарзандларни тарбиялаётган онажонларнинг Президентимизга билдираётган самимий миннатдорлигидан беихтиёр кўзларимиз ёшланди. Меҳрибон юртбошимизга онажонлар узоқ- умр, соғлик тилаб дуо қилдилар.
28-12-2021, 11:58
Вернуться назад