Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразм вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Боғот тумани инспекцияси томонидан 2021 йил 3 ва 4 чорак давомида туманда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар ТЎҒРИСИДА.

  • Qog'ozga chop etish

  Хоразм вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси     Боғот тумани инспекцияси томонидан 2021 йил 3 ва 4 чорак давомида туманда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар  ТЎҒРИСИДА.     Бугунги кунда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир қонун талаблари ижроси устидан давлат назоратини амалга ошириш мақсадида Боғот туманида 6 та давлат инспекторлари фаолият олиб бормоқда. Туман инспекцияси томонидан атмосфера ҳавоси, ер, сув ресурсларини муҳофаза килиш, чиқиндиларни бошқариш, атроф-муҳит ифлосланиши ҳамда қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида 2021 йил 3 ва 4 чорак  давомида 95 та назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат тадбирлари давомида экологик қонунчилик талабларини бузганлиги учун  65  нафар  шахсларга нисбатан жами 27 млн 895 минг  сўмлик маъмурий жарималар қўлланилиб, ундириб олинди. Шунингдек 5 та ҳолатда табиатга етказилган зарарлар бўйича 1 млн 565 минг  сўмлик  даъволар қўлланилиб,  ундириб олинди. Шунингдек, соҳада аниқланган ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш мақсадида 55 та суҳбатлар ўтказилиб, 62 та ёзма кўрсатмалар берилиб, соҳага оид тегишлича тушунтиришлар олиб борилди. 2021 йил 3 ва 4  давомида атроф-муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун туманда фаолият юритаётган 69 та корхона ва ташкилотлар компенсация тўловига жалб қилиниб, 67 млн 219 минг 804 сўм компенсация тўловлари ҳисобланиб, ундирилди. Туман бўйича белгиланган СанПин меъёрлари бўйича тумандаги 165.852 минг аҳоли томонидан бир кунда 12.3 тонна, йилига 45минг 128 тоннага яқин  қаттиқ ва маиший  чиқиндилар ҳосил бўлади. Ҳозирда "Тоза ҳудуд" ДУК туман филиалида жами 15 та махсус техника, 53 дона 0.75 м3 лик  контейнер ва 10 та 6 м3 лик контейнерлар мавжуд бўлиб, корхона томонидан мавжуд техникалар қувватидан келиб чиқиб жами 43 та махалладаги 136967 та аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатилиб келинмоқда. Корхона томонидан туман аҳолисини 100 % чиқиндиларни ташиш хизмати билан қамраб олинган хозирги вақтда 5 та махсус техникага эхтиёж бор. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4145-сонли “Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Хоразм вилояти ҳудудида “Маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва полигонларни қуриш” кўзда тутилган. Жумладан  лойиҳа доирасида Европа тараққиёт ва тикланиш банкнинг кредит маблағлари хисобидан, Боғот туманида қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш (компост) жойлари, куриш режалаштирилган. Лойиҳани техник, экологик ва ижтимоий жиҳатдан баҳолаш Болгариянинг “Ecoline International Ltd.” компанияси  томонидан олиб борилди. Туман буйича жами 2 та корхонада чанг ва газ тозалаш курилмалари мавжуд булиб, ушбу корхоналарда атмосфера хавосига чиқинди чиқарувчи                 75 та манба мавжуд, ушбу манбалардан 48 таси ташкилий манбалар хисобланади ва ушбу манбаларни 38 таси чанг ва газ тозалаш курилмалари билан таъминланган.Чанг ва газ тозалаш курилмаларнинг умумий куввати 265,184 минг м3/соат ни ташкил килади. “Боғот Дон махсулотлари”АЖ ун тегирмонига хозирги кунда замонавий типдаги чанг ушловчи фильтрларига алмаштирилган. Транспорт воситаларидан атмосферага ташланаётган зарарли моддалар миқдорини камайтириш мақсадида, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган 2-босқичли “Тоза хаво” тадбирида туман бўйича жами 500 тадан ортиқ автотранспорт воситалари асбоб-ускуналар билан текширилди.Ис гази ва тутун миқдори белгиланган меъёрдан ортиқлиги аниқланган 40 та автотранспорт воситалари жойида созланиб, камчиликлар бартараф этилди. Туман инспекцияси томонидан дала ва аҳоли пунктларида хазон, ўсимлик қолдиқлари ва турли хилдаги чиқиндиларни ёқиб юбормаслик юзасидан олиб борилаётган тарғибот ишларига қарамай 2021 йил 3 ва 4 чорак  давомида туман бўйича жами 12 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, маъмурий жарималар қўлланилди. Туман  ҳудудида 2021 йил 3 ва 4 чорак давомида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш юзасидан жойларда ўтказилган доимий назорат натижасига кўра 6 та ноқонуний харакатлар аниқланиб, маъмурий жарималар қўлланилди.  Шунингдек 2021 йил куз мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойихаси доирасида туман экилган 363 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари хатловдан ўтказилиб “Яшил макон” электрон платформасига жойлаштирилди хамда  Вазирлар Маҳкамасининг 43-сонли қарори ижросини бажариш бўйича тумандаги барча ташкилот ва корхоналар, ўқув муассасалари, мактабгача таълим муассасаларидаги мавжуд 20310 манзарали кўп йиллик дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, шундан 10200 туп дарахтлар электрон базага киритилди ва 13000 туп дарахтларга биркалар ўрнатилди.   Боғот тумани инспекцияси бошлиғи                                         А.Мавлонов



Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?