Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ

  • Qog'ozga chop etish

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ Туман халқ таълими бўлими тасарруфида жами 48 та таълим муассасаси фаолият юритиб, шундан 45 таси мактаб (1 таси ихтисослашган мактаб, 2 таси айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган мактаб-интернатлар), 1 та “Баркамал авлод” болалар марказини ташкил қилади. Таълим 2 тилда (ўзбек, рус) олиб борилади 2018-2019 ўқув йилида жами ўқувчилар сони 29785 нафар. 1-синф ўқувчилар сони 3054 нафар 11-синф ўқувчилар сони 2174 нафар Педагог кадрлар билан таъминланганлиги: 2018-2019 ўқув йилида жами педагоглар 2521 нафар (шундан аёллар 1676 нафар-66,5%). олий маълумотли 2242 нафар - 88,9% ўрта махсус маълумотли 279 нафари - 10,1% олий тоифали 95 нафар -3,8% -  I тоифали 418 нафар - 16,6% II тоифали 643 нафар - 25,5% мутахассис 1365 нафар - 54,1% Вилоятда ўрта махсус маълумотлилар 279 нафари (10,1%) бўлиб, шундан 70 нафари олий таълим муассасаларининг сиртқи бўлимида таҳсил олмоқда. Жорий йилда педагог кадрларга бўлган эҳтиёж 1 ставка ҳисобидан 14 нафарни ташкил қилади. Шундан 6 нафари инглиз тили, 4 нафари рус тили, 4 нафари немис тили фанлари бўйича ҳисобланади. Жорий йилда туманда Инвестиция дастури бўйича жами 3 та умумтаълим мактабларида 5 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари режалаштирилиб, ишлар тўлиқ бажарилди. Шулардан 2 таси реконструкция ва 1 та мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3630-сонли Қарорига асосан 2018 йилга мўлжалланган мақсадли параметрларига Хоразм вилояти Боғот туманида 2 та маҳалла фуқаролар йиғинлари киритилган бўлиб, ушбу ҳудудларда амалга ошириладиган кенг кўламли курилиш ва ободонлаштириш ишлари режасида 4 та умумтаълим мактабларини ободонлаштириш, реконструкция, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Яъни, 4 та мактабларининг 2 тасида “Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташкари жамғармаси” маблағлари ҳисобидан, 2 тасида махаллий бюджет маблағлари хисобидан қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу мақсадлар учун 2 млрд. 300 млн. сўм маблағ сарфланди. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Маҳаллий бюджетдан жорий йилда 604 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан 48 та мактабларни жорий таъмирлаш режалаштирилиб, таълим муассасаларида 420 п.м. (100%) иссиқлик тизимини таъмирланди, 450 кв.м. (100%) синган ойна алмаштирилди, 2250 кв.м (100%) том қисмини таъмирланди. Кумир (брикег) ёқилғиси етказиб берши буйнча: Жорий йилда таълим муассасаларига 1060 тн. (305 тонна кўмир ва 755 т. брикет) кўмир ёқилгиси ажратилган бўлиб, режадаги кўмир ёқилгиси таълим муассасаларига тўлиқ етказиб берилди. Туман бўйича жами 25 та кўмир билан иситиладиган таълим муассасаларига жами 1060 тонна (305 тн. кўмир 755 тн. брикег) кўмир ёқилгиси етказиб берилиши учун маҳаллий бюджет маблаглари ҳисобидан 366,390 млн. сўм ажратилиб, ҳозирги кунда 1060 тн. (100%) кўмир ва кўмир брикети ёқилғи заҳираси яратилди. Дарслик таъминоти:              2018-2019 ўкув йилида умумтаълим мактабларининг 1-, 2-, 11-синфлари учун таълим ўзбек ва рус гилларидаги дарсликлар 2-, 3-, 4 ва 6-синфлар учун чет тили дарсликлари ҳамда иш дафтарларига жами 137615 дона таълим муассасалари ўқувчилари учун дарсликларга буюртмалар берилган. Туман халқ таълими булими тасарруфидаги таълим муассасаларида дарслик билан таъминланиш 98,4% ни ташкил қилади.Туманда 4 синф дарсликларига 177 тўплам дарсликка кўшимча эҳтиёж мавжуд. Шунингдек, ўқувчилар ҳаракати ҳисобига таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларнинг 4-синфлари дарсликларига 177 тўплам ва 5-синфлари учун 47 тўплам дарсликларга кўшимча эхтиёж мавжуд. Ўқув ишлаб чиқаршп мажмуалари: туманда 6 та Ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилган, шундан, 1 та мактабда 446 нафар ўқувчилар 5 та касб-ҳунар коллежларида 4089 нафар ўқувчилар қамраб олинган. Жиноятчилик; 2018 йилнинг 10 ойи давомида мактаб ўқувчилари томонидан жиноят содир этилмаган, 7 нафар мактаб ўқувчилари ўз жонига қасд-суиқасд қилган. Туман халқ таълими тизимида 2017-2018 ўқув йилида эришилган ютуқлар: 2018 йил май ойида “Иилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик- танловининг Республика босқичида 92-ИМИ тарих фани ўқитувчиси фахрли 2- ўринни ва 27-мактабнинг немис тили фани ўқитувчиси Саидаметова Сарвинозлар фаол иштирок этиб қайтдилар. Туман умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган "Хуқуқ билимдонлари" кўрик танлови вилоят босқичида 3- ўринни, “Энг яхши китобхон мактаб” кўрик танлови вилоят босқичида 25-сон мактаб жамоаси 3-ўринни, “Ёш китобхон” кўрик танлови 2018 йил 29 октябр куни вилоят босқичида 25-сон мактаб 8-синф ўқувчиси Пўлатов Огабек 1- ўринни эгаллаб Республика босқичига йўлланма олди. Спортнинг бел олиш спорт тури бўйича 2000-2001 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасида Рўзибоев Мақсуд Узбекистон чемпионатида фахрли биринчи ўринни эгаллади. Бокс бўйича Россия федирацияси Ярославль шаҳрида бўлиб ўтган иЖахон чемпиони Александр Лебедев1’ ва “Россияда хизмат кўрсатган мураббий Валентина Рахмонова”лар хотирасига багишлаб ўтказилган XXXVII бутун Россия Халқаро турнирида Ахмедов Ахмаджон фахрли биринчи ўринни эгаллади. “Гимнастика хамма учун” Узбекистон чемпионатида Кенжаева Гули фахрли биринчи ўринни эгалади. Шотакан карате-до бўйича Ўзбекистон кубогида Хажиева Паризода фахрли биринчи ўринни эгаллади. 2017-2018 ўқув йили давомида туманнинг мунтазам спорт билан шугулланувчи ўқувчилари Республика мусобақаларида 23 та олтин, 10 та кумуш, 24 та бронза, Халкаро турнирларда 1 та олтин, жами 24 та олтин, 10 та кумуш, 24 та бронза медалларни кўлга киритганлар. 2019 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётгаи устувор вазифалар: 2019 йилда тумандаги 7 та умумтаълим мактабларида (шундан 2 таси мактаб филиаллари) қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши учун таклифлар киритилган бўлиб, улардан 5 таси “Обод қишлоқ” дастури), 2 тасини реконструкция қилиш. Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун республика бюджети маблаглари ҳисобидан жами 8.9 млрд. сўм маблаг сарф қилинади. Бундан ташқари маҳаллий бюджет ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш ишларига 2 та умумтаълим мактаб филиаллари учун жами 400 млн. сўм маблаг сарф қилинади. 2019 йилда жами 7 та таълим муассасаларини капитал реконструкция ҳамда капитал таъмирлаш учун республика бюджети маблаглари ҳисобидан 8.9 млрд. сўм ва маҳаллий бюджет маблаглари ҳисобидан 400 млн. сўм жами 9.3 млрд. сўмлик маблаг ажратилиши режалаштирилган.         



Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?