Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ҚУРАМБАЕВИЧ ЯХШИБАЕВНИНГ БОҒОТЛИКЛАРГА ЙЎЛЛАГАН ТАБРИГИДАН

    • Qog'ozga chop etish

    Айни дамда ҳар биримиз ўз ҳаётимизда том маънода ўчмас из қолдирган 2021 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2022 йилни кўтаринки кайфият ва яхши ниятлар билан қарши олмоқдамиз. Фурсатдан фойдаланиб, бутун юртимиз, хусусан, туманимиз аҳлини ушбу қутлуғ айём – Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Шу кунларда Янги йил байрами арафасида барчамиз мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги том маънода тарихий ва унутилмас воқеага гувоҳ бўлдик. Конституциямизнинг 93-моддаси 7-бандига мувофиқ, Президентимиз мамлакат тарихида бешинчи маротаба Олий Мажлис палаталарига Мурожаат йўллади. Ушбу тарихий ҳужжатда жорий йил давомида барча соҳаларда амалга оширилган ишлар, келгуси йилга мўлжалланган устувор йўналишлар, давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсати учун асосий вазифалар баён этилиб, долзарб қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди. Халқимизнинг эҳтиёжлари ва орзу умидлари, амалга оширилаётган ислоҳотлардаги кескин муаммолар ҳамда келгуси йилда уларни ҳал қилишга оид аниқ режалар белгиланди. Биз ҳам сиз азиз тумандошларимиз, умуман, барча аҳолимиз бир мушт-бир тиш бўлиб ҳаракат қилмоғимиз, халқимизнинг эзгу ниятлари рўёби йўлда хизмат қилмоғимиз даркор. Саноқли соатлардан сўнг Янги йилни қарши оламиз. Якунланаётган «Ёшларни қўллаб- қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да Боғотлик спортчи ёшларнинг эришган ютуқлари Боғотимизни дунёга танитганини фахр билан айтамиз. 2021 йил юртимизга тинчлик, осойишталик ҳамда фаровонлик, ҳар бир оилага файз, қут- барака, фарзандларимизга камолот, энг муҳими, соғлиқ олиб келиши учун бор куч ва имкониятимизни сафарбар этди. Кириб келаётган янги 2022 йилда барча соҳаларда янада юксалишлар бўлишига тилакдошман. Бугун сиз азиз юртдошларимга мустаҳкам соғлиқ, шоду- ҳуррамлик, бахт- саодат, қувонч, узоқ умр ва эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилайман, юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо, халқимиз омон бўлсин!» Ҳурмат биланБоғот тумани ҳокимиШавкат Яхшибаев



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?