Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ТАБИАТНИНГ ЖАСУР ЎҒЛОНЛАРИ!

    • Qog'ozga chop etish

    Куни кеча янги 2022 йилнинг 7 январь кунида Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши, Республика Маънавият ва Маърифат маркази Боғот туман бўлинмаси вакиллари ҳамкорлигида 8 ЯНВАРЬ-ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК ПАРТИЯСИ ТАШКИЛ ТОПГАНЛИГИНИНГ 3 ЙИЛЛИГИ ВА 14 ЯНВАРЬ- «ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ» га бағишлаб Боғот туманидаги 3-сонли Ихтисослаштирилган Давлат Умумтаълим Мактабида «ТАБИАТНИНГ ЖАСУР ЎҒЛОНЛАРИ» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Йиғилишни ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Одилбек Жабборов бошқарди. Кун тартибидаги масала юзасидан сўз Ўзбекистон Экологик партияси Богот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати Улуғбек Иброҳимовга берилди. Давра суҳбати жараёнида йиғилганларга ташкил топганига эндигина 3 йил тўлаётган Ўзбекистон Экологик партияси томонидан амалга оширилган ишлар, айниқса қисқа давр ичида аҳолининг кенг қатлами орасида узлуксиз тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларининг натижасида эришилган ижобий ютуқлар таъкидлаб ўтилди. Партия фаоллари ва табиатсевар фуқаролар билан биргаликда Орол денгизининг салбий оқибатларини бартараф қилишда, жумладан денгизни қуриган тубида саксовулзорлар барпо қилишда Боғотликликларнинг ҳам муносиб хизматлари беқиёс экани эътироф қилинди. “Оролга мадад”, “Парламентнинг Оролга нигоҳи, Орол учун экологик ҳайрия веломарафони ва бошқа кўплаб ҳайрли ва савобли тадбирларнинг доимий иштирокчисига айланиб қолган устоз санъаткор, тумандаги 14-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Йўлдош Тожиев, Найманлик табиатсеварлар, 300 килограмдан ортиқ саксовул уруғлари билан беминнат ҳиссаларини қўшиб келаётган Шавкат Сотимов ва Раҳимбой Қурёзов, Миришкор қишлоғидан тадбиркор Алишер Юсупов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Боғот туман бўлими раҳбари Санъатбек Ражабовларнинг хизматлари яна бир бор улуғланди. Шундан кейин мактабнинг Чақирувга Қадар Бошланғич Тайёргарлик раҳбари, подполковник Б.Султонов сўзга чиқиб мактабда ушбу юзадан ташкил қилинган кўргазмали бурчаклар ва олиб борилаётган ишлар тўғрисида гапириб берди. Республика Маънавият ва Маърифат маркази Боғот туман бўлинмаси раҳбари С. Ражабов сўз олиб, мамлакатимизнинг тинчлиги, осойишталиги, гуллаб яшнаши йўлида жон фидо қилган туманимизнинг халқ қаҳрамонларини бирма бир ёд олди. Бугунги кунда жонажон Ўзбекистонимизнинг мудофа қудратини оширишда фаоллик кўрсатаётган жасур ўғлонларнинг хизматлари улуғланди. Ўқувчилар томонидан Она табиатни ва Она Ватанни мадҳ этувчи шеърларнинг ифодали ва жарангдор ўқилгани даврага ўзгача шукуҳ бахш этди. Иштирокчиларга партия томонидан тайёрланган китобчалар, қўлланмалар ва эсдалик совғалари топширилди. Улуғбек Ибраҳимов Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?