«БИЛАҒОН БОЛАЖОНЛАР» БЕЛЛАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Боғот тумани 21-сон мактабнинг бошланғич синф ўқувчилар математикадан олган билимларини синовдан ўтказдилар. «Билағон болажон» мусобоқасида 4«А»синфнинг «Қувноқлар», 4«Б»синфнинг «Зукколар» гуруҳлари беллашдилар.Бошланғич синф ўқитувчилари Шоҳиста Самандарова ҳамда Сайёра Авезоваларнинг ўқувчилари «Математика-сирли олам» мавзусида беллашдилар. Беллашув дуранг натижа билан якунланди. Мактаб директори Шихназар Ёқубов тадбирда қатнашаётган энг аълочи, намунали, фаол ўқувчиларининг ота-оналарига мактаб маъмурияти номидан ташаккурномалар берди. Тадбир сўнггида ҳар бир ота-она мактаб кутубхоначиси ташаббуси билан ўтказилаётган «Фарзандимга китоб совға қиламан!» акциясида қатнашиб мактабга биттадан китоб совға қилдилар. Мактаб директорининг ота-оналар билан ҳамкорлиги самарасини кутубхона китоб фондининг кўпайганлигидан кўриш мумкин. Фан ойликлари давом этмоқда.
Bosh sahifaga qaytish