Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ ВА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ҚУРАМБАЕВИЧ ЯХШИБАЕВНИНГ

    • Qog'ozga chop etish

    Ассалому алайкум азиз Боғотликлар! Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицерлар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, мамлакатимиз сарҳадларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган жасур ўғлонлар! Ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган Сиз, азизларни, бутун Боғотликларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ватан - бу инсонга ато этилган энг қутлуғ неъмат, ҳалол насибамиз, аждодларимиз уйғоқ руҳи кезиб юрган табаррук гўша, уларнинг нафаси уфуриб турган муқаддас тупроқдир, авлодларимизга қолдириладиган буюк меросдир! Ватан унга бўлган муҳаббатдан юксалади. Ватан асл ватанпарварлар кўксида ҳимоя топади. Дуога очилган қўллар эса, энг аввало, юрт тинчлигини, осмон мусаффолигини сўрайди. Тинчлик, осойишталик, шубҳасиз, ҳар биримиз учун олий неъматдир. Мамлакатимизда бугунги кунда моддий ва маънавий бойликларини, диёримизнинг хавфсизлик ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилувчи барқарор демократик ривожланишнинг ишончли ва мустаҳкам кафолати бўла оладиган миллий армияни шакллантириш давлат сиёсатининг бош омилига айланди. 1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим муҳим байрам санаси белгиланди. Шу куни мамлакатимиз ҳудудидаги барча Қуролли Кучларни Ўзбекистон юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 14 январь санасини ҳар йили катта байрам қилиниши анъанага айланди. Қуролли Кучларимизнинг шонли 30 йили. Ортимизга боқиб, сарҳисоб қилсак, фахрлансак арзийдиган улкан ишлар кўп. Тарих учун қисқа бу даврда мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган, замонавий, ҳар томонлама яхши қуролланган, ҳеч кимдан кам бўлмаган миллий армиямизни шакллантириш бўйича улкан ишлар амалга оширилди. Ватан номига сифат берадиган бўлсак, энг қайноқ сўзларимиз ҳам камлик қилади. Ватан шундай бир сўзки, унинг номини юракка битиш лозим... Юрагида Ватан номи бўлган инсоннинг журъати ўткир, шижоати чексиз, қатъияти метиндек мустаҳкам бўлади. Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган йигит -қизларимизни Алпомиш, Жалоладдин Мангубердининг издошларига ўхшатиш мумкин. Уларнинг қалби садоқат билан лиммо- лим.Уларнинг шижоатидан мардлик ёғилиб туради. Зеро, ватанни унга бўлган муҳаббат ва садоқат асрайди. Ўзларини ҳарбийлардек тутиб, тенгдошларига қўрқмаслигини, ботирлигини намойиш этаётган ёшларимизни кўриб кўзимиз қувонади. Улар юртимизнинг эртанги эгалари, бўлажак Ватан ҳимоячилари! Бизнинг қудратимиз уларнинг пок қалбида улғаймоқда, йигитлик бурчини ўтаётган ўғлонларимизнинг билаги камолга тўлмоқда, ҳарбийларимизнинг юрагида ватан яшамоқда. Азиз ҳарбийлар, юрт посбонлари! Сизлар борки, биз шундай осойишта, тинч, фаровон ҳаётда эркинликдан тўйиб нафас оляпмиз. Бугунги сана муносабати билан сизларни ва сизлар орқали барча Боғотликларни Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни байрами билан чин кўнглимдан самимий муборакод этаман. Сизларга энг аввало соғлик, куч-қувват, сабр- тоқат, оилавий тотувлик тилайман. АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР! ИНСОН ҚАДРИ УЧУН ҲАМИША ХАЛҚ ВА АРМИЯ БИР ТАНУ БИР ЖОН ЭКАН, БЕТАКРОР ВА ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНИМИЗ ЯНАДА ГУЛЛАБ ЯШНАЙВЕРАДИ. Байрамингиз қутлуғ бўлсин азиз юртимиз посбонлари! Эътиборингиз учун раҳмат! ҲУРМАТ БИЛАНБОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИШАВКАТ ЯХШИБАЕВ14 январь 2022 йил



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?