БОҒОТ ТУМАНИДА ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАҚСАДИДА, ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТАДБИРЛАРИ МУНТАЗАМ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ўтказиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласи долзарб вазифалардан биридир. Вояга етмаганлар ишлари бўйича Боғот тумани идоралараро комиссияси маъсул котиби З.Матёқубов, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси катта инспектори, майор Т.Атажонов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Боғот тумани Кенгаши раиси О.Матниёзовлар билан ҳамкорликда «Барчаси ўз қўлингда!» тарғибот декадаси доирасида ёшлар билан ватанпарварлик мавзусида суҳбат ўтказдилар ва ўқувчиларга ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик зарурлигини мисоллар орқали тушунтириб бердилар.Тадбир давомида тумандаги мактаб ва коллеж ўқувчиларига ҳамда таълим даргоҳларининг психологларига УрДУ педагогика ва психология факультети магистранти Бону Қаландарова инсон ўзининг руҳий ҳолатини яхшилашида, тушкин кайфиятдан чиқишида нималарга кўпроқ эътибор бериш лозимлиги ҳақида суҳбатлашиб, психолог ўзининг маслаҳатларини берди. Тадбир давомида ўтказилган ҳар хил қизиқарли ўйинлар, қатнашчиларда зўр таассуротлар қолдирди. Психологик тренинг кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида мактаб психологларига зарур қўлланмалар тарқатилди ва психологик ўйинларда фаол иштирок этган иштирокчилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Боғот тумани Кенгаши томонидан рағбатлантирилдилар.БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Bosh sahifaga qaytish