Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ - ХАЛҚНИНГ ҲАҚИҚИЙ КЎМАКЧИЛАРИГА АЙЛАНМОҚДА

    • Qog'ozga chop etish

    «Боғзор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси , туман депутати Қадамбой Хўжақов билан ҳоким ёрдамчиси учун тайёрланган хонага кирдик. Ҳоким ёрдамчисининг хонасида ишлаш учун шароитлар яратилган. Шинам, топ-тоза, энг зарур техникалар , янги мебеллар билан жиҳозланган. Ҳоким ёрдамчисининг хонасида ҳар бир кўча учун алоҳида дафтар мавжуд бўлиб, ҳар бир оилага характеристика берилган, қандай қилиб хонадоннинг иқтисодини кўтариш мумкинлиги юзасидан ҳоким ёрдамчисининг режалари ёзилган. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси билан ҳоким ёрдамчисининг «Янги тадбиркорлар» деб номлаган дафтарига ёзилган маҳалла фуқароси Маткаримов Отабек хонадонида бўлдик. Маткаримов Отабек оиласи билан «Боғзор» маҳалласи «Андижон» кўчасида истиқомат қилади. Маткаримов Отабекнинг беш нафар фарзанди, онаси Юсупова Фотима, турмуш ўртоғи Хўжаниёзова Феруза жами 8 нафар фуқаро фаровон ҳаёт кечириб келмоқда. Оиланинг даромад манбаи деҳқончилик ва чорвачилик ҳисобланади. Отабек Маткаримов деҳқончилик ва чорвачиликдан олинган даромад ҳисобидан 2019 йилда онаси Юсупова Фотима момонинг «Ҳаж» сафарига бориб,зиёрат қилиш ниятининг амалга оширишга эришган. Ушбу хонадонда уй томорқасининг 0,7 сотих майдонига иссиқхона қурилган бўлиб, хонадон эгалари бир йилда 30-40 млн даромад олиб келмоқдалар. Иссиқхона томчилатиб суғориш мосламаси билан жиҳозланган. Ҳозирда Отабекнинг иссиқхонасида исмалоқ ва редискалар экилган, бу маҳсулотларни сотиб янада оила даромадини тикламоқдалар. Хонадондагилар иссиқхонада помидор, бодринг етиштириш билан бир қаторда маҳалла аҳолисини помидор, бодринг кўчатлари билан таъминлаб ҳам келмоқда. Иссиқхонада маҳалла аҳолиси иссиқхоналарини таъминлаш учун «Колифорния чувалчанги» боқиб етиштирилмоқда. Хонадонда ажойиб бир инновациянинг, янгиликнинг гувоҳи бўлдик. Ушбу иссиқхонада ер майдонини тежаш мақсадида сомон сувоғи қилинган хонадон уйининг деворларига ўрнатилиб, махсус ясалган «пласмасса қувур»да редиска экиб етиштирилмоқда. Бундан ташқари Маткаримов Отабек хонадонида ўттиз қутида асалари боқилади. «Устоз шогирд» анъанаси асосида маҳаллада «асаларичи»шогирдлар етиштириб келаётганини эшитиб, оддий уй шароитида меҳнат орқасидан иқтисодини тиклаётган хонадон эгасига миннатдорлик билдирдик. «Боғзор» маҳалласида ҳоким ёрдамчисининг ишбилармонлиги, янгиликка ўчлиги, фидойилиги сабабли янги тадбиркорлар сафи кундан кунга кенгаймоқда. «Ҳоким ёрдамчиси» деган номга муносиб бўлиш учун, маҳалла аҳлининг, давлатимиз раҳбарининг ишончини қозониш, аҳолини камбағалликдан чиқариш учун кунни тунга улаб меҳнат қилаётган фидойиларга, ҳоким ёрдамчиларига омад ёр бўлсин, деймиз.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?