Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    «ЗУЛФИЯХОНИМ---БУЮК АЁЛ СИЙМОСИ»

    • Qog'ozga chop etish

    Ҳар йили баҳор фаслининг илк куни – ўзбегимнинг ардоқли шоираси Зулфияхоним таваллуд айёмини нишонлаш анъанага айланган. Зулфияхоним шеъриятининг нуфузи – ҳаётимизнинг ҳаққоний ифодаси, ўзига хослиги, замондошларининг қалби ва ҳаракатларининг ёрқин тасвиридир. Боғот туманининг ҳоким секторида жойлашган 10-сон умумий ўрта таълим мактабида, шоиранинг 105 йиллик таваллуд айёми муносабати билан тумани халқ таълими бўлимига қарашли 10- сон умумий ўрта таълим мактабида, 10-синфда таълим олаётган ижодкор ўқувчи-қизлар билан ушбу мактабнинг ММИБД ўринбосари Ш.Авезова бошчилигида 5-шартдан иборат қизлар ўртасида танловўтказилди. Унда туман халқ таълими бўлими мудири Т.Мирзаев ижодкор ўқувчи-қизлар билан суҳбатлашиб, уларга Зулфия номидаги Давлат мукофотини иқтидорли қизларга бериш бўйича жорий этилган тартиб билан таништириб ўтди. Бу мукофот иқтидорли қизларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, орзу-интилишларини амалга ошириш ва жамиятда ўз ўрнини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгалиги алоҳида таъкидланди. Танловда ёш ижодкорлар ижод намуналаридан тингланди, шоира Зулфиянинг шеърларидан бахри байт айтилди. Тадбир якунида ўқувчи-қизларни янги ижод сари илҳомлантириш мақсадида фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар , уларга она тилимизнинг чексиз имкониятларидан фойдаланиб ижод қилишларига, бой ва мафтункор тилимизнинг нуфузини бундан-да юксакларга кўтаришга ҳамда чин маънода Зулфияхоним издошлари бўлишларига ишонч билдирилди.Барчангизга Она-табиат эркаси, фасллар келинчаги бўлмиш баҳор фасли қутлуғ бўлсин!  



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?