ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ
Боғот туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 118-Боғот сайлов округидан сайланган депутат Ботир Тўразода сайловчиларни муаммоларини тинглади ва келажакдаги режаларини айтиб берди. Депутат билан туман ҳокими О. Холбоев ҳар бир муаммога ечим топишда бор имкониятлардан фойдаланиб, фуқароларга амалий ёрдам бердилар. Сайловчи Мадраҳимов Хасанбой 23- сон мактаб учун ёрдам сўради. Сайловчининг мурожаати тингланди ва шу ернинг ўзида қаноатлантирилди. Шунингдек, фуқаролар томонидан моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, ишга жойлашиш, уй-жой кадастри билан боғлиқ муаммолар айтилди. Депутат Ботир Тўразода барча масала юзасидан ўрганишлар олиб боришини тегишли ташкилотларга сўровномалар чиқарганини, унинг ижросини ўзининг имконияти борича бажаришини ва айрим муаммоларни туман ҳокими ёрдамида тезроқ ҳал қилиб беришини айтди.
Bosh sahifaga qaytish