Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ 2022 ЙИЛ «ОБОД МАҲАЛЛА» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН Б Р И Ф И Н Г Г И

    • Qog'ozga chop etish

    Давлатимиз раҳбари томонидан чекка қишлоқ аҳолисининг шаҳардагидан кам бўлмаган ҳолда яшашлари учун маҳаллага берилаётган эътиборнинг яққол кўринишларидан бири «Обод маҳалла» дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, аҳолининг турмуш шароитини фаровон бўлишига, уларнинг оилаларида иқтисодларини яхшиланишига сабаб бўлмоқда. Туманда “Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида 2022 йилда “Тозабозор” ва “Ўзбекистон” маҳаллаларида ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. "Тозабозор” МФЙнинг умумий ер майдони 1797,35 гектар бўлиб, аҳоли пункти майдони 213,2 гектар, аҳоли сони 3788 нафарни, оилалар сони 964 та ва хонадонлар сони 656 тани ташкил қилади. Йўлларни инфратузулмасини яхшилаш учун “Тозабозор”МФЙда 3,5 км узунликдаги таъмирталаб йўлларни асфальтобетон билан таъмирлаш, 25,4 км узунликдаги ички йўллар ШПС билан таъмирлаш ишлари режалаштирилган.Ободонлаштириш ишларини амалга ошириши юзасидан маҳалла ҳудудида 1,1 км узунликдаги пиёдалар йўлакчаси қуриш, 27 та тунги ёритиш тизими, 1 та автобекат, 1 та чиқинди йиғиш пункти ва 4 та замонавий контейнерлар ўрнатиш ва қуриш ишлари режалаштирилган. Электр таъминоти бўйича “Обод қишлоқ” ва “Обод махалла” дастурлари бўйича "Тозабозор” МФЙда 112 дона таянч- устунлар ўрнатиш ишлари, 32,7 км электр узатиш тармоқлари қуриш, 11 дона трансформатор пунктларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилди. Телекоммуникация тармоқларини сифатини ошириш учун “Тозабозор” МФЙда 13 км узунликда оптик толали алоқа линияси таъмирлаш, 0,5 км алоқа линиясини янгидан қуриш, 12 км алоқа линияларини жорий таьмирлаш ишлар бажарилиши режалаштирилмоқда .Ичимлик суви таъминоти бўйича Дастур доирасида “Тозабозор” МФЙ да жами 5 км узунликда ичимлик тармоғи ўтказилиши, 3 та сув кўтариш насоси ўрнатиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Ижтимоий соҳа объектларидан маҳалладаги 8-сонли мактабгача таълим муассасаси, 22 ва 37 сонли мактаблар ҳамда Огохий оилавий шифокорлик пункти бинолари таъмирланиши режалаштирилган. Шунингдек, “Ўзбекистон” МФЙнинг умумий ер майдони 720 гектар бўлиб, аҳоли пункти майдони 205,8 гектар, аҳоли сони 4872 нафарни, оилалар сони 1213 та ва хонадонлар сони 845 тани ташкил қилади. Йўллар инфратузулмасини яхшилаш учун Ўзбекистон МФЙда 2,8 км узунликдаги таъмирталаб йўлларни асфальтобетон билан таъмирлаш, 26,1 км узунликдаги ички йўллар ШПС билан таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Ободонлаштириш ишларини амалга ошириши юзасидан маҳалла ҳудудида 1,1 км узунликдаги пиёдалар йўлакчаси қуриш, 27 та тунги ёритиш тизими, 1 та автобекат,1 та чиқинди йиғиш пункти ва 4 та замонавий контейнерлар ўрнатиш ва қуриш ишлари режалаштирилган. Электр таъминотини яхшилаш бўйича 156 дона таянч-устунлар ўрнатиш, 25,7 км электр узатиш тармоқлари қуриш, 13 дона трансформатор пунктларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилди. Телекоммуникация тармоқларида 5 км узунликдаги оптик толали алоқа линиясини ўтказиш, 0,5 км янги қуриладиган алоқа линияси ўтқазилиш, 4 км узунликдаги алоқа линияларин жорий таьмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 10 км узунликда ичимлик суви тармоғи ўтказилиши режалаштирилган. Ижтимоий соҳа объектларидан 10-сонли мактабгача таълим муассасаси, 10-сонли мактаб ҳамда МФЙ биноси таъмирланиши режалаштирилган. Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг «Халқимиз ҳаётини янада обод ва фаровон қилиш, ҳар бир инсонга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш - давлатимиз ва жамиятимизнинг бош вазифасидир. Мана шундай эзгу ва шарафли мақсад йўлида кексаю ёш барча ватандошларимиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қиладилар» деган сўзлари фаолиятимизда бош мезон бўлиб хизмат қилади. Ушбу эзгу халқнинг корига ярашдек савобли ишларда барчангизга соғлик, хонадонларингизга қут- барака тилайман.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?