БОҒОТЛИКЛАР - МЎЙНОҚҚА МАДАДКОР
2022 йилнинг 5-6 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида “Парламентнинг Оролга нигоҳи” шиори остида навбатдаги экологик акция ўтказилди. Ушбу экологик акцияда одатдагидек Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши, партия фаоллари ва тумандаги табиатсевар фуқаролардан жами 9 киши ўзларининг муносиб туҳфалари, жумладан саксовул уруғлари ва совғалари билан иштирок қилдилар. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат Ўрмон хўжалиги раҳбар ва мутахассислари иштирокида саксовулзорлар кўздан кечирилди. Қуриган денгиз тубидаги ҳудудларга бугунгача экилган саксовул уруғлари ва кўчатларининг ўсиш жараёнлари, ушбу ҳудудда беминнат хизмат қилаётган инсонларнинг олиб бораётган иш фаолиятлари ва келажакдаги режалар ҳақида ўртоқлашилди. Мўйноқ шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди. Ўзбекистон Экологик партияси қошида янги ташкил қилинган “ОРОЛ” ансамбли бадиий раҳбари, Республика 1-мақомчилар кўрик танлови ғолиби, Боғот туманидаги 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Йўлдош ака Тожиев раҳбарлигидаги созанда ва хонандалар тадбирга бир олам қувонч бахш этдилар.Тадбирнинг ажойиб ва таъсирчан лаҳзалари иштирокчилар юрагига бир умрга муҳрланди.
Bosh sahifaga qaytish