Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    «НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ!»

    • Qog'ozga chop etish

    Б А Й Р А М Т А Б Р И Г И Азиз элдошлар! Бугун буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллик қутлуғ санани нишонлаш, Навоийга эҳтиром кўрсатиш тадбирлари бутун диёримиз бўйлаб ўтказилмоқда. Давлатимиз раҳбари буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий- илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий- эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутишини таъкидлаб айтадилар. Дарҳақиқат, улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллаган. Алишер Навоий шеърият мулкининг султони, таржимон, тилшунос олим ҳамда давлат арбоби сифатида миллатимиз тарихида муносиб из қолдирган. Навоий илмий ва адабий меросидан ўрин олган рубоийлар, қитъалар, туюқлар, ғазаллар ҳамда достонлари инсонларни бахту-саодатга эришиши, ҳаётининг фаровонлиги, аҳлоқининг гўзал бўлишига қаратилган. Алишер Навоийнинг теран нигоҳи оила, фарзандлик бурчи, садоқат ва вафо, сабру тоқат, шукроналик сингари туйғуларни қалам орқали бадиий ифода қилган. Алишер Навоий ижоди ўзига хос ҳикматлар гулшанидир. Бу гулшанга ошно бўлган ҳар бир гўзаллик ва илму адаб шайдоси ўз руҳиятига мос ҳикматни топа олади. Ҳаёт йўлида бу ҳикматга таяниб кам бўлмайди. Мутафаккир олам ва одам билан боғлик барча воқеа-тушунчаларни тафаккур тарозисига тортиб, дил дардини қўшиб дафтарга тушган. Сўздан бунёд бўлган дуру жавоҳирлар асрлар силсиласи оша ўзининг маҳобати-ю, аҳамиятини, қадр-қимматини янада оширган. Алишер Навоий ўзининг бадиий ҳамда таълимий-ахлоқий асарларида комил инсонга хос ахлоқий фазилатлар деб саховат, адаб, қаноат, адолатлилик, инсонпарварлик, мурувват, вафо, тўғрилик, ростгўйлик сингари хислатларни тушунган, шу сингари гўзал ахлоқ эгалари бўлган инсонларда ёмонлик, разиллик, ҳасадгўйлик, жабр-ситам кўрсатиш каби ҳолатлар кузатилмаслиги, инсонларнинг тинч ва фаровон ҳаёти эвазига бунёд бўлган жамият ҳам равнақ топажаги ҳақида қайғурган.Алишер Навоийнинг ўзбек тилида яратилган шеърий мероси асосан «Хазойин ул-маоний» девонида мужассам. Асар тўрт қисмдан иборат бўлиб, мутафаккир девоннинг биринчи қисмини «Ғаройиб ус-сиғар» («Болалик ғаройиботлари»), иккинчи қисмини «Наводир уш-шабоб» («Йигитлик нодиротлари»), учинчи қисмини «Бадоеъ ул-васат» («Ўрта ёш бадиалари») ва ниҳоят, тўртинчи қисмига «Фавойид ул-кибар» («Кексалик фойдалари») дея номлайди. Ушбу нодир асарларда буюк даҳо Навоий сўз ва унинг имкониятлари, тил орқали келадиган ранжу офатлар ҳақида муайян қарашларини келтириб ўтади. Алишер Навоий инсонларга хос бўлган кибру ҳавога берилиш, ғаразгўйлик, ношукрлик, неъматларнинг қадрига етмаслик сингари иллатларни танқид қилиб, гапирувчининг кийими-ю, ташқи кўринишига эътибор бермасдан, у айтмоқчи бўлаётган сўзнинг маънисини англашга ундайди. Бобокалонимиз Алишер Навоий инсоннинг бу ёруғ дунё юзини кўришлиги, жисмонан соғлом, ақлан етук фарзанд сифатида камол топиши, ота-она олдидаги бурч ва масъулият, фарзандлар бу икки сиймо олдида қарздор эканлигини ва тоабад хизматларида бўлмоқ ва ҳурмат бажо келтирмоқликлари лозимлигини “Ҳайрат ул-аброр”достонида қуйидаги сатрлар орқали ифода этади: Бошни фидо айла ато қошиға,Жисмни қил садқа ано бошиға. Тун-кунунга айлагали нур фош,Бирисин ой англа, бирисин қуёш. Азиз ватандошлар!Барчангизни сўз мулкининг султони, мутафаккир шоир, давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги билан самимий табриклайман.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?