Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    НАВОИЙХОНЛИК ТАДБИРЛАРИ ҲАР БИР МАҲАЛЛАДА, ҲАР БИР ДАРГОҲДА БЎЛИБ ЎТМОҚДА

    • Qog'ozga chop etish

    Боғот туманидаги 2- сон мактабда ўтказилган тадбирда туманимиз ҳокими Шавкат Яхшибаев иштирок этиб ёшлар билан дилдан суҳбатлашди ва Навоий бобомизни севган, уни ардоқлаган Янги Ўзбекистон ёшларини байрам билан муборакбод этди. Мактабнинг катта синф ўқувчилари томонидан Навоийнинг ғазал ва рубоийлари ёддан айтилди, куйга солиб куйланди ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Боғот тумани Халқ таълими бўлими мудири Гўзалхон Рахимова шеъриятга қизиқиш, мусиқани севиш инсонни комилликка ва ватанни севишга етаклашини гапириб ўтди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшларни Навоий ижодига бўлган қизиқишларини ошириш ва тарғиб килишдан иборат. Тадбирда сўзга чиққан Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев самимий тилакларини ўқувчи ёшларга билдириб, шеърият кечасида ўзи ҳам Навоий ғазалларидан айтиб берди. Кеча сўнгида фаол иштирокчилар такдирланди. Кечани файзли ўтишида мактабнинг мусиқа она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилфуза Рўзметованинг ҳиссаси катта бўлди. Ўқувчилар Навоий ғазаллари билан айтиладиган мумтоз қўшиқларни ижро қилишди ва оммавий рақслар гулдастасини иштирокчилар эътиборига армуғон этишди. Тадбир якунида 2- сон мактаб директори, ўзининг бутун умрини Хоразм вилоятида ижтимоий- иқтисодий соҳанинг ривожланишига бахшида қилган, Боғотлик Халқ таълими вакилларининг азиз устози бўлган Собиржон Шарипов ёшларга қаратилаётган эътибор ва эъзоз учун Президентимизга, раҳбарларга ва Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевга мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчилар номидан самимий миннатдорлигини билдирди Боғот тумани ҳокими маслаҳатчисиДилафрўз АбдуллаеваБоғот тумани Маънавият ва маърифат бўлими бош мутахассисиУмида Отажонова



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?