Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТДА ГЕМОДИАЛИЗ МАРКАЗИ ҚУРИЛИШИ ЯКУНИГА ЕТМОҚДА

    • Qog'ozga chop etish

    Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Иноят Хажиев билан Ҳиндистоннинг «NEPHROPLUS» компанияси билан туманимиз марказида давлат-шерикчилиги асосида ҳиндистонлик инвесторлар томонидан тўғридан тўғри ташқи инвестиция сармоясини киритиш орқали қурилаётган гемодиализ касалхонасининг қурилиш ишларини кўздан кечирди. Боғотда гемодиализ соҳасини ривожлантириш мақсадидаги 10 йиллик шартнома тузилган бўлиб, энг замонавий тиббиёт жиҳозлари Германиядан тўғридан тўғри ташқи инвестиция асосида олиб келинади. Қурилиши якунига етгач бу касалхона ҳар куни 120нафар беморга Ҳиндистон каби тиббиёти ривожланган давлатлардан ҳам сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Биз «NEPHROPLUS» фирмаси томонидан қурилаётган бино бош инженери билан суҳбатлашиб, маълумотларни олдик. Келгусида туманимизда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар Хоразм вилояти бўйича энг юқори ўринда бўлишига ишончимиз комил.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?