Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ҚУРАМБАЕВИЧ ЯХШИБАЕВНИНГ

    • Qog'ozga chop etish

    Азиз ота-оналар! 2022 йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида олдимизга долзарб ва устувор масалалар вазифа этиб қўйилди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари «Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи. Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ. Қанчалик мураккаб бўлмасин, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз. Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади. Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин», дея алоҳида таъкидладилар. Мактаблардаги таълим сифати ва мазмунига ҳам кескин баҳо берилди. Жумладан, фойдаланиб келинаётган таълим стандартлари, ўқув дастурлари фақатгина назарий билим беришга йўналтирилган бўлиб, уларни мантиқий фикрлашга, амалий кўникмаларни шакллантириш, бир сўз билан айтганда, уларни ҳаётга тайёрлашга ўргатмаётгани қайд этилди. Шундай экан, бугун нафақат халқ таълими тизими, балки бутун жамиятимиз вакиллари соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этишда бирдек масъулдир. Шу муносабат билан Боғот тумани халқ таълими бўлими ўз телеграмм ботини ишга туширди. Унда ҳар бир фуқаро туманимизда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаси, таклифларини билдириши мумкин. Ахборот хавфсизлиги, ошкоралик ва демократия нуқтаи назаридан муаллифлар дахлсизлиги сақланади, оммага ошкор қилинишига йўл қўйилмайди. Хўш, Сизни халқ таълими соҳасида қандай муаммолар ўйлантирмоқда? Ижобий натижаларга эришишда қандай йўл тутган маъқул? Ҳудудлардаги камчиликларни бартараф этишда бўйича Сизда қандай таклифлар бор? Президентимиз таъбири билан айтганда, таълим соҳасидаги ислоҳотлар замирида мамлакатимизнинг тақдири ва фарзандларимизнинг келажаги ётибди. Шундай экан, у ким бўлишидан қатъий назар — хоҳ педагог бўлсин, хоҳ ота-она, хоҳ ўқувчи бўлсин, ўз фуқаролик позициясидан келиб чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаси, таклифини бизга йўллаши лозим. Бу халқ таълимида юзага келган муаммолар ва камчиликларни бартараф этилишида жуда асқотишига ишонамиз. Таълимда барча мезонлар сифат, самарадорлик ва натижа билан баҳоланади. Шундай экан, ўқитувчиларнинг ўз устида мустақил ишлаши, ташаббусларга интилиб фаолият олиб бориши, ўқувчиларга умумтаълим фанларини чуқур ўргатиш баробарида маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳам доимий эътиборимизда бўлади. Президентимиз таъкидлаганларидек, дарҳақиқат нажот — таълимда, «нажот — тарбияда, нажот — билимда» эканлиги барчамиз учун шиор ва иш тамойилимиз бўлмоғи шарт! Сизларга ҳурмат биланБоғот тумани ҳокимиШавкат Яхшибаев11.02.2022 йил



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?