ВАТАН ОСТОНАСИ ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ
Хоразм вилояти ҳокимининг 4-839 сонли хатига асосан Богот туманидаги мактабларда ёшлар билан Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, бошчилигида тумандаги Маърифат тарғибот гурухи аъзолари иштирокида ижтимоий муаммоларни олдини олиш, оилавий ажримлар, эрта никоҳ каби ҳолатларни қисқартириш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгида оила-муқаддас даргоҳ эканлиги тўғрисида тушунча шакллантириш, шаьрий никоҳ ва қонуний никоҳ масалалари, оилада гигиеник қоидалар, шунингдек, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг зарарли томонлари, ажрим сабаблари ҳақида умумтаълим муассасаларида таҳсил олаётган балоғат ёшдаги ўқувчи ёшлар орасида “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида тарғибот-тадбирлари ўтказилиб борилмоқда.
Бугун тумандаги 40-25-8-26-41-39-сон умумтаълим мактабларида ушбу мавзуда тарғибот-тадбирлари давом эттирилди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси У.Отажонова, умум таьлим мактабларидаги маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, тумандаги Маърифат тарғиботчилари аъзоси М.Бекчанова , мактабда фаолият юритаётган хотин-қизлар кенгаши раислари иштирок этдилар.
Тадбирларга мактаблардаги 10,-11- синф ўқувчилари қамраб олинди.
БОҒОТ ТУМАНИ МАЪНАВИЯТ МАРКАЗИ БОШ МУТАХАССИСИ УМИДА ОТАЖОНОВА
Bosh sahifaga qaytish