Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ОНА ТАБИАТ-ОНА ВАТАН-МУҚАДДАСДИР!

    • Qog'ozga chop etish

    2022 йил 23 февраль куни мамлакатимиз бўйлаб “БИЗ КЕЛАЖАК УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ!” шиори остида “Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш” мақсадида 14 февралдан 28 февралгача ўтказилаётган тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш юзасидан “Долзарб 15 кунлик” тадбири Боғот туманидаги “Тўпчи” маҳалласи ва 27-сон умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди. Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши ва “Ватанпарвар ташкилотининг Боғот туман бўлими ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “ОНА ТАБИАТ-ОНА ВАТАН-МУҚАДДАС! деб номланган ушбу тадбирда “Тўпчи” МФЙ раиси ва фаоллари, маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати Хурсандбек Аллаёров, мактаб ўқитувчилари, ишчи хизматчилари ҳамда ўқувчилардан жами 91 киши, шуларнинг 69 нафари ёшларни ташкил қилди. Ташкилотчилар томонидан тадбир ўтказиладиган жой мавзуларга алоқадор баннерлар ва кўргазмали қуроллар билан юксак дид билан безатилди. Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати У.М.Ибраҳимов сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбари томонидан экология ва атроф муҳитни янада яхшилаш борасида олиб борилаётган сиёсатнинг асосий мақсадлари ҳақида сўзлаб берди. Заминимизни “Яшил макон”га айлантириш бугуннинг энг долзарб вазифаси қилиб белгилангани ҳамда ҳар бир фуқаро юртимиз ободлиги учун ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишлари тушунтирилди. Айниқса, “Экологик маданият нима?” деган мавзу барчанинг эътиборини тортди. Экологик маданият-ҳар бир инсоннинг ўз онги ва идрокини чуқур англаб етиши, табиатга меҳр бериши, табиат тўғрисидаги билим ва тасаввурларга эга бўлиши, экологик тарбияга эга бўлиши каби омиллардан иборат. Аслида табиатга меҳр ҳар бир инсоннинг қонида бор. Лекин, айрим инсонлар ўз манфаатини давлат ва халқ манфаатларидан устун қўйиб табиатга тажовуз қилишлари ўта ачинарлидир. Ана шу ўринда яна бир бор ўтганларимиздан бизга мерос табиатни ўз навбатида биз ҳам келажак авлод эгаларига бус-бутунлигича етказишимиз лозимлиги таъкидланди. Саволларга аниқ жавоб қайтарган фаол ва билимдон ўқувчиларга партия логотипи туширилган совғалар ва китобчалар тарқатилди. Музокара юзасидан Боғот туман ЎСТК маънавият ва маърифат ишлари бўйича инспектори Ш.Рўзибоев сўзга чиқиб, .“Ватанпарвар” ташкилотининг мақсад ва вазифалари ҳамда хоҳловчиларни ўқишга таклиф қилиш юзасидан маълумотлар берди. Айниқса ташкилотда таҳсил олувчиларга яратилган турли хил қулай шароитлар, жумладан пневматик қуроллардан ўқ отиш, транспорт воситаларини таъмирлаш, спортнинг амалий ва техник йўналишлари бўйича батафсил сўзлаб берди. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказиш мақсадида ташкилотда касбга тайёрлаш ишлари йўлга қўйилганини тўғрисида атрофлича тўхталди. Тадбирда Юртбошимизнинг мамлакатда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, уни амалиётга жорий қилиш вақти соати келгани тўғрисидаги сўзлари иштирокчиларнинг эътиборига яна бир бор етказилди. Шундан кейин “Тўпчи” МФЙ раиси Б.Маҳмудов, 27-сон мактаб директори ўринбосари З.Сапаев, ўқувчилардан М.Сапаева ва Ж.Ёқуббоев лар ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир якунида Ўзбекистон Экологик партияси қошидаги "ОРОЛ" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари, Боғот туманидаги 14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, 1-Республика мақомчилар танловининг мутлоқ ғолиби, устоз санъаткор Йўлдош ака Тожиевнинг дил сўзлари ва устоз ижросидаги сурнай наволари ҳамда куй қўшиқлар тадбир ишчирокчиларини беихтиёр ажойиб рақларга чорлади. Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбир таассуротлари иштирокчилар қалбидан мангуга жой олди. Давра суҳбати қизғин ва мазмунли савол жавоблар билан якунланди.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?