Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТ ТУМАНИДА «ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎЧАТ ЭКИШ БЎЙИЧА САФАРБАРЛИК 15 КУНЛИГИ» ЎТКАЗИЛМОҚДА

    • Qog'ozga chop etish

    Боғот тумани ҳокимининг ушбу ташаббуси доирасида қандай ишлар ташкил этилади? БУГУНДАН «15 КУНЛИК САФАРБАРЛИК КУНЛАРИ» БОШЛАНДИ. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВ, ТУМАН ПРОКУРОРИ АЛИШЕР РУЗМЕТОВ, ТУМАН ИИБ БОШЛИҒИ ЭРГАШ АҲМЕДОВ, ТУМАН ДСИ БОШЛИҒИ ХУШНУД ЖУМАНИЁЗОВЛАР АВТОБУСДА МАСЪУЛЛАР БИЛАН СЕКТОРМА СЕКТОР ЮРИБ ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН ГАЛДАГИ ИШЛАРНИ ЎРГАНИБ ТОПШИРИҚЛАРНИ МАСЪУЛЛАР ЗИММАСИГА ҚЎЙИБ, НАЗОРАТ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРМОҚДАЛАР. Биринчидан, тумандаги мавжуд барча маҳалла фуқаролар йиғинларида оммавий ҳашар, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади. Маҳаллаларнинг ҳар бирида дарахтларни оқлаш, шакл бериш, ер ағдаришдан тортиб, уруғликлар экишга тайёрлаш ишларигача жараён ташкил этилади. Иккинчидан, маҳаллаларда "Тоза ҳудуд"ДУК нинг хизматидан фаолияти кучайтирилади. Демак, фуқароларимиз маиший чиқиндилардан доим ҳоли бўлиб боришларига эришилади. Ушбу 15 кунлик давомида қисман учраётган чиқиндиларнинг махсус тўкиш жойларидан ташқариларга сочилиши ва чиқинди қутиларнинг етишмаслиги каби муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилади. Туман марказларидаги чиқинди қутилари таъмирланади. Хонадонлардан чиқаётган чиқиндиларни ташишга мўлжалланган автомобиллар сони кўпайтирилади. Учинчидан, "Яшил макон йиллиги" умуммиллий лойиҳаси давомидаги режалаштирилган ишлар жадаллаштирилади. Чунончи, ўн беш кунликда барча маҳалла кўчаларининг бўш қисмларига, аҳоли гавжум ерларга, ариқ бўйлари ва марказий кўчалар бўйларига, алоҳида назорат ва қаров билан магистраль йўлларининг атрофларига, хонадонларга турли хилдаги кўчатлар ва буталар экиш ташкил этилади. Тўртинчидан, марказий йўллар ҳамда бошқа туман ва ҳудудларни улаб турувчи йўлларнинг таъмирланиши амалга оширилиб, йўл четлари баҳорий гуллар ва турли манзарали кўчатлар билан бойитилади. Ушбу йўллардаги йўл белгилари ҳам эътибордан четда қолмаган ҳолда мавжудлари таъмирдан чиқарилиб, эскилари тегишли тартибда янгиланади. Бешинчидан, ҳар бир маҳалланинг юзи ҳисобланган кириш қисмлари қайта таъмирланади. Яъни "Маҳаллага хуш келибсиз!" мисолида ёзилган баннер, улкан реклама ҳамда кириш СТЕЛАЛАРИ кўриб чиқилади ва замонавий кўринишга олиб келинади. Олтинчидан, ҳудудлардаги барча кўчаларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. Жумладан, оғир маҳаллаларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур доирасида ишлар ташкил этилади. Уйларнинг ташқи ва ички қисмлари бўялиб, гўзаллаштирилади. Еттинчидан, профилактика инспекторлари томонидан маҳаллалардаги тунги ва кундузги ҳолат назоратлари ривожлантирилади. Отинойи ва имом хатибларнинг, туман депутатлари ҳамда маҳалланинг барча фаоллари бирлигидаги тарғиботлар ҳам кучайтирилади. Оилавий ажримлар, эрта турмуш турли хил жиноятлар бўйича тарғибот аъзоларининг фаолиятлари кенгайтирилади. 2022 йил 10 март куни 15 кун ичида амалга оширилган ва бажарилмай қолган топшириқлар ҳоким соатида ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ қилинишини билдирамиз.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?