8- МАРТ ХАЛҚАРО ХОТИН- ҚИЗЛАР БАЙРАМИ АРАФАСИДА «ЁШЛАР ДАФТАРИ»ДАГИ ЁШ ХОТИН- ҚИЗЛАРГА ТИКУВЧИЛИК МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ
Айниқса, билакда куч- ғайрат, шижоат жўш урган ёшлик палласида орзу- ниятларнинг чек- чегараси бўлмайди.
Аммо бундай интилиш ва истаклар ўз-ўзидан ижобат бўлиши ҳам мушкул. Бунинг учун ёшларни қўллаб- қувватлаш, уларни эзгу мақсадларга руҳлантириш зарур.
-Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ёшлар муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш борасида «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар дастури» жорий этилиб, улар билан ишлашнинг мутлақо янгича тизими йўлга қўйилди, - дейди Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев - Бу эса шижоатли ва ташаббускор ёшларимизни янада кўпроқ меҳнат қилишга, ўқиб- ўрганишга, изланишга ундамоқда. Зеро, бугунги ислоҳотлар туфайли энг чекка қишлоқларда яшаётган ёшларнинг орзулари рўёбга чиқиб, муаммолари бартараф этилмоқда».
Дарҳақиқат, қаерда ёшларга эътибор кучли бўлса ташаббуслар сони янада кўпаяверади.
Bosh sahifaga qaytish