Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ВАТАНПАРВАРЛАР-ТАБИАТ ҚЎРИҚЧИЛАРИДИР!”

    • Qog'ozga chop etish

    2022 йил 24 февраль куни мамлакатимиз бўйлаб “БИЗ КЕЛАЖАК УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ!” шиори остида “Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш” мақсадида 14 февралдан 28 февралгача ўтказилаётган тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш юзасидан “Долзарб 15 кунлик” тадбири ва Боғот тумани ҳокими Яхшибаев Шавкат Қурамбаевич томонидан 24 февралдан-10 мартгача "Ободонлаштириш ва кўчат экиш сафарбарлиги бўйича эълон қилинган долзарб 15 кунлик" тадбирларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида Боғот туманидаги “Саҳоват” маҳалласи ва 28-сон умумий ўрта таълим мактабида "Ватанпарварлар-табиат қўриқчиларидир!" Мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши ва “Ватанпарвар ташкилотининг Боғот туман бўлими ҳамкорлигида ташкиллаштирилган ушбу тадбирда “Саҳоват” МФЙ раиси ва маҳалла фаоллари, маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси О.Матқурбонов, мактаб ўқитувчилари, ишчи хизматчилари ҳамда ўқувчилардан жами 90 киши, шуларнинг 71 нафари ёшларни ташкил қилди. Ташкилотчилар томонидан тадбир ўтказиладиган жой мавзуларга алоқадор баннерлар ва кўргазмали қуроллар билан безалди. Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати У.М.Ибраҳимов сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбари томонидан экология ва атроф муҳитни янада яхшилаш борасида олиб борилаётган сиёсатнинг асосий мақсадлари ҳақида сўзлаб берди. Заминимизни “Яшил макон”га айлантириш бугуннинг энг долзарб вазифаси қилиб белгилангани ҳамда ҳар бир фуқаро юртимиз ободлиги учун ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишлари тушунтирилди. Аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш мақсадида мунтазам равишда тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш лозимлиги таъкидланди ва бу юзадан асосли манбалардан маълумотлар берилди. Жумладан, Экологик маданият-ҳар бир инсоннинг ўз онги ва идрокини чуқур англаб етиши, табиатга меҳр бериши, табиат тўғрисидаги билим ва тасаввурларга эга бўлиши, экологик тарбияга эга бўлиши каби омиллардан иборат эканлигига урғу берилди. Ўтганларимиздан бизга мерос табиатни ўз навбатида биз ҳам келажак авлод эгаларига бус-бутунлигича етказишимиз лозимлиги таъкидланди. Саволларга аниқ жавоб қайтарган фаол ва билимдон ўқувчиларга партия логотипи туширилган совғалар ва китобчалар тарқатилди. Музокара юзасидан Боғот туман ЎСТК маънавият ва маърифат ишлари бўйича инспектори Ш.Рўзибоев сўзга чиқиб, .“Ватанпарвар” ташкилотининг мақсад ва вазифалари ҳамда хоҳловчиларни ўқишга таклиф қилиш юзасидан маълумотлар берди. Айниқса, ташкилотда таҳсил олувчиларга яратилган турли хил қулай шароитлар ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказиш мақсадида касбга тайёрлаш ишларининг юқори савияда олиб борилаётгани таъкидланди. Шундан кейин “Саҳоват” МФЙ раиси Ш.Бекчанов, 28-сон мактаб директори Н.Содиқов, ўқувчилардан М.Рўзметова ва М.Исмоилова лар ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Давра суҳбати якунида мактаб ҳудудига ва маҳалла ҳудудида жойлашган “Дониёр, Нурбек, Гулёр” боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалигининг очиқ ер майдонларига пайванд қилинган мевали кўчатлар экиш тадбири ўтказилди. Гулнора Саъдуллаева - Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши “Аёллар қаноти” етакчиси. Эркабой Сапаев- “Ватанпарвар” ташкилоти Боғот туман бўлими спорт мураббийи Муҳаббат Абдуллаева -Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?