Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ТАБИАТНИ АСРАШ-КЕЛАЖАКНИ АСРАШДИР!”

    • Qog'ozga chop etish

    Мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши томонидан “БИЗ КЕЛАЖАК УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ!” шиори остида “Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш” мақсадида 14 февралдан 28 февралгача тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш юзасидан “Долзарб 15 кунлик” тадбири ва Боғот тумани ҳокими Яхшибоев Шавкат Қурамбоевичнинг туман аҳлига 24 февралдан 10 мартгача “Ободонлаштириш ва кўча экиш сафарбарлиги бўйича долзарб 15 кунлик” тадбирлари эълон қилинган эди. 2022 йил 28 февраль куни ушбу тадбирларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши, партиянинг Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутатлари ҳамда Республика Маънавият ва Маърифат маркази Боғот туман бўлими ҳамкорлигида тумандаги 12-сон умумий ўрта таълим мактабида “Табиатни асраш-келажакни асрашдир!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати У.М.Иброҳимов сўзга чиқиб, Муқаддас “Авесто” китобида атроф-муҳит ва инсонлар саломатлигини муҳофаза қилиш масаласига катта эътибор қаратилгани ҳақида тўхталди. “Авесто” да ёзилишича эшиги ёнига ахлат тўплаб қўйган хонадон соҳибига жамоа оқсоқолининг ҳукми билан 25 қамчи, ҳовуз ёки чашмадан нопок кўза ёки челакда сув олган шахсга 5 қамчи урилган. Анҳор ва ариқ бўйларида мол боқиш, отларни боғлашга рухсат этилмаган, қудуқ ва ҳовуз сувларини ифлос қилганларга катта жарима солинган. Бундан ташқари ичимлик сув манбалари соҳилига мевали дарахт ўтқазиш ҳам одамларнинг, хусусан ёш авлод соғлигини сақлашда, ҳар хил касалликларнинг олдини олишда муҳим омил ҳисобланган. Ана шулардан келиб чиққан ҳолда атроф-муҳит ва инсонлар саломатлигини муҳофаза қилишдек ҳайрли ва савобли ишларда ҳар биримиз ўтган авлодларимизнинг муқаддас анъаналарини давом қилдиришимиз лозимлиги тушунтирилди. 2022 йил 25-26 февраль кунлари Шуманай, Мўйноқ туманларида ўтказилган навбатдаги “ОРОЛГА МАДАД” экологик ҳайрия акцияси тўғрисидаги таассуротлар давра суҳбати иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди. Шундан кейин сўз олган мактаб директори Ф.Тиллаева ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ё.Маткаримовлар ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир ҳаётий ва қизиқарли саволларга жавоблар қайтарилиши билан якунланди. Муҳаббат Абдуллаева Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?