Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    8 МАРТ ХАЛҚАРО ХОТИН- ҚИЗЛАР БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

    • Qog'ozga chop etish

    Аввало, сиз азизларни, бутун туманимиз аёлларини 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Инсон ҳаёти ва жамият ривожида муқаддас Она зоти, мунис аёлларимизнинг беқиёс ўрнини оддий сўзлар билан ифода этиш ниҳоятда қийин вазифа. Мана шундай қутлуғ айём кунларида сиз, азизларнинг шаънингизга мадҳиялар айтиш учун одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланиб қолади. Бу ёруғ дунёни қуёшсиз, еру осмонсиз тасаввур этиб бўлмаганидек, ҳаётимизни ҳам мўътабар оналаримиз, меҳрибон аёлларимизсиз тасаввур этолмаймиз. Сизлар биз учун аввало муқаддас она, азиз Ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаидирсиз. Бугун биз Боғотликлар сизлар билан биргаликда барча соҳаларда маррани жуда катта оляпмиз, қанча-қанча улкан дастурлар, режа ва лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Улар биринчи навбатда оналаримиз, опа- сингилларимиз, азиз фарзандларимизнинг ҳаёт ва меҳнат шароитини яхшилашга қаратилган. Шу ўринда айтиш жоизки, ислоҳотларимизни амалга оширишнинг асосий шарти бўлган фермерлик ҳаракати, тадбиркорлик, кичик бизнес, саноатимизда, маънавий- маърифий ҳамда тиббиёт соҳасидаги эришаётган юксак марраларимиз, эл-юрт ободлиги, халқимиз фаровонлигини оширишдаги ютуқларимизда заҳматкаш аёлларимизнинг муносиб ҳиссалари бор. Ўтган даврлар мобайнида улкан ислоҳотлар амалга оширилиб, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, жисмоний ва маънавий салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилиниши ва бу юзадан қабул қилинаётган Давлат дастуримиз келгусида умидли, фидоий соғлом аёлларимизнинг сони кўпайишига асос бўлади. Давлатимиз раҳбарининг жорий йилининг 1 март куни ўтказган хотин-қизлар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳам аёлларга муносиб шароит яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масаласини энг муҳим йўналишлардан бири сифатида белгилаб берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясида раҳбар кадрларни тайёрлашда аёллар учун 30 фоиз квота ажратилиши хотин- қизларимизнинг жамиятдаги фаоллиги ва ташаббускорлигини қўллаб- қувватлашнинг янги имкониятини яратади десам янглишмайман. Шу ўринда айтиш жоизки, туманимизда ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий шарти бўлган фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, юқори технологияларга асосланган замонавий тармоқлар, илм-у фан, тиббиёт, таълим-тарбия, маданият ва санъат каби ўнлаб муҳим соҳа ва тармоқларда 6000 дан ортиқ хотин-қизлар самарали меҳнат қилиб келмоқда. Бугун мен сизларни чин юрагимдан қутлар эканман, Республикамизнинг кўзга кўринган фидойи раҳбар аёллардан бири бўлган Шакаржон Юсуповна Хўжаниёзовани ёдлаб ўтишни ўринли деб биламан. Устозлар ёди барҳаётдир. Хоразм аёлларининг тимсоли бўлган Шакаржон Юсуповна Боғотлик экани бизни янада фидойи бўлишга чорлайди. Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида туманимизнинг 45 нафар аёллари фидойи меҳнатлари учун “Меҳр-саҳоват” кўкрак нишони билан тақдирландилар, 3 нафар аёлларимиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишони совриндори бўлдилар. Ёш иқтидорли спортчи қизларимиздан “Узумзор” шаҳарчасида яшовчи Нафиса Шарифбоева Пара- олимпиадада ўйинларида бронза медалини қўлга киритди, шу маҳалладан Ҳалима Қурбонова Ливан давлатининг Байрут шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ва Океания чемпионатида олтин медални қўлга киритди. “Маънавият” маҳалласи яшовчи 12 яшар спортчи қизимиз Шахризода Олимбоеванинг хотин-қизлар ўртасида шахмат бўйича Олий лига ғолиби бўлгани, “Нурафшон” шаҳарчасидан Мафтуна Мадаминова, Мухторова Дилдоранинг, “Маънавият” маҳалласида яшовчи Ботирова Зайнабжонларнинг гимнастика бўйича Қозоғистон, Озарбайжон давлатларида ўтказилган халқаро турнирларида 1- ўринни эгаллаганини биз боғотликлар фахр билан айтамиз. Биз туманимиздаги умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида бўлиб ўтган Республика фан олимпиадаларида туманимиз шарафини ҳимоя қилган 3-сон ИМ, 92-сон ИМИ ҳамда 15-сон мактабларида таълим олаётган билимдон ўқувчи қизларимиз билан фахрланамиз. Бугунги кунда Зулфия номидаги Давлат мукофоти иқтидорли қизларимизнинг ижодий салоҳиятини юксалтиришда ҳал қилувчи куч сифатида кўплаб истеъдодли қизларимизни ўзининг атрофида бирлаштирмоқда. Биз юртимиздаги ҳар бир аёл тимсолида, аввало буюк зот – Она сиймосини кўрамиз. Шу боис “Аввало онангизга ва яна бир бор онангизга яхшилик қилинг”, деган муборак ҳадисга амал қилиб, мўътабар оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни инсоний бурчимиз, деб биламиз. Ҳазрат Мир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, Сизларнинг олдингиздаги бу қарзимиз ҳаққини, минг хазина билан ҳам адо этиб бўлмайди. Биз яхши тушунамиз – хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланган жамиятда албатта тинчлик, адолат, эркинлик ва фаровонлик бўлади. Аёл бахтли бўлса, оила ва жамият ҳам албатта бахтли бўлади. Азиз опа-сингиллар! Сизларни туманимиздаги барча меҳнаткаш хотин- қизларни гўзаллик ва нафосат байрами билан яна бир бор табриклайман. Сизларга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман. БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ОПА- СИНГИЛЛАРИМ! Эътиборингиз учун раҳмат!



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?